11 June 2010
04:00 -
Туркия катта ўйин ўйнамоқчи, аммо ҳамкорлар ҳар тарфлама майда
Бугун Истанбулда 22 мамлакат вакилларининг (17 ташқи ишлар вазири ва 5 нафар пастроқ даражадаги вакиллар) иштирокида ўтказилган 5-чи Турк-Араб Форумида чиқиш қилган Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмет Довутўғли Туркия, Сурия, Иордания ва Ливан ўзларини эркин тижорат ва ўзаро визасиз мамлакатлар деб эълон қилажакларини билдирди. Яқинда бу хусусда керакли ҳужжатлар имзоланади ва 10-15 йил ичида бу минтақани гўёки тамомийла ўзгартириб юборадиган жарёнлар бошланади.
Кўриниб турибдики, Европа Иттифоқидан андоза олиб, Ўрта Шарқда янги лойиҳа амалга оширилмоқчи. Аҳмет Довутўғли янги ташкилотнинг ЕИга альтернатив эмаслигини алоҳида урғулаган бўлса ҳам, ҳеч шубҳасиз, гап ЕИга альтернатива яратиш ҳақида кетмоқда. Аммо, альтернатива шаклдагина бўлади. Моҳиятан эса, ҳали номи ҳам маълум бўлмаган янги ташкилот, бунинг устига майда араб мамлакатлари билан ҳамкорликка асосланган янги ташкилот, кучли структура бўлолмайди.
Муҳим бўлгани, ЕИга қабул қилинмаганлиги ва “Озодлик флотилияси” туфайли Исроил билан ўртасида чиққан конфликтда Ғарб тарафидан қўллаб-қувватланмаганидан дарғазаб бўлган Туркия намойишкорона Ғарбга, ЕИга ва НАТОга орқасини ўгирмоқчи бўлаётганидир. Аслида, бундай орқа ўгиришнинг асл сабаби –Туркия катта тезлик билан исломлашиб бораётгани бўлиши ҳам мумкин. ЕИга қабул қилинмаслик ва “Озодлик флотилияси” атрофидаги воқеалар баҳона холос.
Ҳозир Туркияда дунёвий мухолифат партиялари тарқоқ ва кучсиз эканлиги ҳисобга олинса, Отатурк замонавийлаштирган Туркия яна ўрта асрларга қараб йўл олиши ва ҳозирги кучини йўқотиши ҳеч гап эмасга ўхшаб қолди. Бундай бўлишини кўп мамлакатлар орзу қилишади. Масалан, Туркиянинг Марказия Осиё, Кавказ, Татаристон ва Бошқирдистонга таъсиридан қўрқаётган Россия.