10 June 2010
22:45 - Қирғиз хабар агентлигига кўра, ШҲТ саммити аллақачон бошланган, Ҳамид Карзайнинг кеч келиш сабабчиси - Буюкбритания Бош вазири
Қирғизистондаги мустақил CA-News хабар агентлиги, манба кўрсатмасдан, Тошкентда ШҲТ саммити бошлангани ҳақида Тошкент вақти билан соат 14:45 даёқ хабар берибди. У ўз хабарини соат 17:16 да баъзи тафсилотлар билан тўлатиб янгилаган ҳам. Саммитда Қирғизистон номидан Ташқи ишлар вазири вазифасини вақтинча бажарувчи Руслан Қозокбоев иштирок этаётган эмиш.

Агар саммит шундай вақтли бошланган бўлса, Афғонистон президенти йиғилишга кечикиб келган. Бунинг сабаби – Буюбритания Бош вазири Дэвид Кэмероннинг Афғонистонга ташрифидир. Reuters агентлиги ва The Times нашрининг хабарларига кўра, Дэвид Кэмерон бугун эрталаб Қобулга келди, Ҳамид Карзай билан учрашди ва ўз мамлакати Афғонистонга қўшимча қўшин юбориш ниятида эмаслигини билдирди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону