10 June 2010
11:48 - Қандоҳор яқинидаги портлаш тўйга келган 39 кишини ўлдирди, 70 дан ортиқ ярадор бор
Кеча кечқурун маҳаллий вақт билан соат 9 атрофида Афғонистоннинг жанубидаги Қандоҳор яқинида жойлашган бир қишлоқда тўй бўлаётган уйда юз берган портлаш натижасида 39 киши ўлди, ярадорлар сони 70 дан ошди, дейилади Ғарб агентликларининг маҳаллий ҳокимият вакиллари ва телекўрсатувларга асосланиб берган хабарларида.

Расмийларга кўра, нима портлатилгани ва нима учун нишон сифатида тўй маросими танлангани маълум эмас. Тўй қилаётган оилаларнинг ҳукумат структураларига, хусусан, хавфсизлик хизматига алоқалари ҳам йўқ экан.

Табиий, мусулмонларнинг тўйида эркаклар ва аёллар алоҳида-алоҳида ўтиришган. Портлаш эркаклар ўтирган қисмда юз берган. Куёв яраланганлар ичида эканлигини унинг укаси Муҳаммад Заниф тасдиқлаган.

Толиблар учун энди кимни ўлдириш ҳам барибир бўлиб қолганга ўхшайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону