10 June 2010
02:17 -
Мели Қобилов хонадонига нисбатан ҳукм эълон қилинди
Шу йилнинг 23 февраль ва 8 апрелидаги хабарларимизда жиззахлик таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси ва собиқ чекист Мели Қобиловнинг хонадонидан 4 нафар шахс жавобгарликка тортилганини хабар қилган бўлсак, сўнгра бу миқдор 5 кишига етганини маълум қилгандик. Бугунги маълумотларга кўра, уларнинг барчасининг устидан ҳукм ўқилган.
Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти суди Мели Қобиловни шахсни ёлғон гувоҳлик беришга мажбурлашда айблаб, 2 йилга шартли равишда озодликдан маҳрум қилибди. Унинг невараси Беҳзод ҳам икки йиллик шартли қамоққа ҳукм қилинди. Ўғли Дадажонга 12 йил, невараси Ғолибга 8 йил, келини Муҳайёга эса 8,5 йил қамоқ жазоси тайинланибди.
Эслатиб ўтамиз, мавжуд режим ҳуқуқ ҳимоячиси Мели Қобиловнинг ўзини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 238-моддаси 2-қисми (Ёлғон гувоҳлик беришга мажбурлаш) билан, ўғли, Жиззах шаҳар Давлат солиқ инспекцияси катта нозири Дадажон Қобиловни ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик), 210-моддаси (Пора олиш), келини Муҳайё Қобиловани (Дадажоннинг рафиқаси) ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик), 210-моддаси (Пора олиш) ҳамда невараси Ғолибжонни (Дадажоннинг ўғли) ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик), 210-моддаси (Пора олиш) билан айбланган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения