10 June 2010
01:27 - Сўз эркинлиги бўлмаган Белорусияда “ўзбекистонча” медиафорум
Белорус оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарларда айтилишича, Минскда “Келажак йўлида ҳамкорлик” номли йирик медиафорум очилган. Анжуманда Озарбойжон, Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистон сингари сўз эркинлиги энг паст даражадаги мамлакатларнинг оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишмоқда.

Анжуманни Белорусия Ахборот вазирлиги ташкил этибди. Унингхабарига кўра, келажак йўлида ҳамкорлик қилишни режалаштирган ҳамкасблар аввал мастер классларда иштирок этади, сўнгра маҳаллий шаҳар, қишлоқларни томоша қилишга чиқади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону