08 June 2010
13:35 -
Афғон аскарлари Ғарб қўшинларининг кетишидан қўрқмоқдалар
Афғон аскарлари Ғарб қўшинлари мамлакатни тарк этгандан кейин нима бўлишини ўйлай бошладилар, дейилади Reuters агантлигининг Қандоҳордаги ҳарбий базада тайёрлаган репортажида.
“У ҳолда Толибон бизни 5 дақиқада қўлга олади”, дебди бу хусусда Қандоҳордаги ҳам НАТО ҳам Афғонистон қўшинлари биргаликда фойдаланадиган ҳарбий базада хизмат қилувчи Муҳаммад Азим исмли афғон аскари.
АҚШ президентининг аввалги ваъдаларига кўра, Афғонистонга яна 30 минг кишилик АҚШ қўшини келиши керак. Аммо, Обама 2011 йилда ўз қўшинларини олиб чиқишни бошлашга ҳам ваъда берган ва у ваъдасини бажаради. Афғон аскарларининг қўрқиши айнан шу иккинчи ваъданинг келаси йил бажарилишга бошланишидандир.
Аммо, унутмаслик керакки, 2011 йилда қўшинларни олиб чиқиш бошланади. Бу жараён қанча вақт давом этиши ва қайси тезликда амалга оширилиши ҳақида ваъда ҳам йўқ, тахмин ҳам йўқ, дейди мухбиримз. Ҳарбий вазият тез ўзгарадиганга ҳам ўхшамайди. Демак, қўшин олиб чиқиш узоқ йиллар давом этиши аниқ.