05 June 2010
04:47 - Роза Отунбаевага сиёсий қарашлари туфайли таъқиб этилаётганлар рўйхати топширилди
Бугун “Фуқаролар коррупцияга қарши” ташкилотининг раиси Толекан Исмаилова Вақтли ҳукумат раиси, президент вазифасини вақтинча божарувчи Роза Отунбаевага сиёсий қарашлари учун Вақтли ҳукумат тарафидан таъқиб қилинаётганларнинг рўйхатини топширди, дейилади мустақил 24.kg агентлигининг хабарида. Ҳуқуқ ҳимоячиси Роза Отунбаева билан “Вақтли ҳукумат ва жамоатчилик билан алоқалар” номли Маслаҳат Кенгашининг мажлисида учрашган экан.

Хабарда айтилишича, бу рўйхатга Вақтли ҳукумат тарафидан қонунга зид равишда тарқатиб юборилгавн парламент аъзолари ва аввалги ҳокимиятнинг тарафдорлари киради. Ҳуқуқ ҳимоячилари уларни таъқиб қилишни тўхтатишни талаб қилишмоқда.

Бу хабар ҳам кўрсатмоқдаки, бизнинг сайтимизда аввалдан айтиб келинаётгандек, ҳозирги ҳукумат демократик принципларга риоя қилиш нуқтаи назаридан Боқиев ҳукуматидан фарқ қилмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону