05 June 2010
01:27 -
“Эзгулик” жамияти ҳуқуқ ҳимоячилигига даъвогар фитначи гуруҳ устидан, милиция эса жамиятнинг устидан ғалаба қилди
Шу йилнинг 8 апрелидаги хабарларимизда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятини давлат рамзларини ҳақорат қилиш, Президент шаънини таҳқирлаш, мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазиятини ёмон қилиб кўрсатишда айблаб, жамиятни ёпиш даъвоси билан судга берган ҳуқуқ ҳимоячилари Виктория Баженова, Татъяна Давлетова, Людмила Кутеповаларнинг аризаси қаноатлантирилмагани хусусида ёзгандик. Даъвогарлар аризаларида ўзларининг “Эзгулик” сафидан ноқонуний равишда чиқарилгани, бу жамият қонунбузарлик ўчоғи бўлиб қолгани, жамият раиси Васила Иноят ҳукуматга қарши бўлган ноқонуний “Бирлик” Партияси Бош котиби сифатида мавжуд тузумнинг душмани экани ҳақидаги даъволар билан чиққанини таъкидлагандик. Кейинги хабарларимизда эса қаноатлантирилмаган даъво аризаси юзасидан суд қарори бўйича апеллация тартибида юқори инстанцияга шикоят қилишганини таъкидлагандик.
Бугун фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар апеллация судлов ҳайъати (судьялар Шахобутдинова, Сотиболдиев ҳамда Ҳусановлардан иборат таркибда) даъвогарларнинг куракда турмайдиган иддаоларини рад қилиш ҳақида юқори инстанциянинг Ажримини чиқарди.
Бундан фиғони фалакка чиққан гуруҳ аъзолари “Эзгулик” адвокати Таня Марковани ҳақоратлай кетишди. Судьяларни норозилик намойишлари ўтказиш талаблари билан қўрқитишга уринишди.
Мазкур гуруҳ фаолларининг ножиддийлигини шундан ҳам билиш мумкинки, улар Фарғона.Ру сайтидабаёнот эълон қилиб, “Эзгулик” офисида содир этилган ўғирликнинг ташкилотчилари жамият раҳбариятининг ўзидир, дейигача боришган ва ҳатто Тошкент шаҳар суди жамиятга тегишли қаттиқ дискни олиб келиш талабини қўйди, деган ёлғон гапларни ишлатишгшанди.
Шундай қилиб, қуйи инстанция мажлисларида жамият раиси Васила Иноятнинг қиёфадошлари (двойниклари) мавжуд, унинг ўзи, яъни, ҳақиқийси, Европада яшаб, жамият фаолларига мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазияти борасида фақат негатив фактлар топишни буюриш билан машғул, деган тутуриқсиз даъво билан чиққан фитначиларга нисбатан суд одил хулоса қабул қилди, дейишга ҳали эрта. Чунки мазкур ишда қўшимча даъвогар сифатида иштирок этган Ўзбекистон Ички шлар вазири Баҳодир Матлубовнинг укаси, Яккасарой тумани ИИБ бошлиғи Жамшид Матлубов (ишончли вакили Константин Степанов)нинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилди.
Бу шахс жамият томонидан мамлакатда хизмат кўрсатган артист Дилнура Қодиржонованинг сирли ўлими борасида хабар тарқатгани боис обрўсизланган ва судга шахсан Васила Иноятдан 10 миллион сўм маънавий зарар ундириб бериш ҳақида даъво киритганди. Қодиржонованинг ўлимида миршаббошиларнинг қўли бор, қабилидаги релизга раддия бериш талабини қўйганди.
Суд мазкур қўшимча даъво юзасидан жамиятни айбли, деб топди ва Васила Иноятга 200 000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинлади. Бироқ раддия бериш масаласи очиқ қолдирилди. “Албатта, юқори инстанция судларида ғалаба қозонишдан умидвормиз. Лекин бу ишларнинг барчаси “Эзгулик” фаолиятига нисбатан мамлакат милицияси томонидан ўтказилаётган тазйиқ ва “жим юрмасанг, бундан ҳам ёмон бўлади, қабилидаги пўписадир”, дейди жамият вакили.
Бундан ташқари ҳуқуқ ҳимоячилигига даъвогарлардан яна бири Ольга Краснова жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига “Эзгулик”нинг устидан арз қилган. Бу воқеа тафсилотлари кейинги хабарларимизда.