04 June 2010
03:09 -
ЕИ мулозими Пьер Морель “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят билан учрашди, “Бирлик” Партиясини рўхатдан ўтказиш масаласи тилга олинди (тузатилган версия)
Бугун Италиянинг мамлакатимиздаги элчилигида Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Пьер Морель “Бирлик” Партияси Бош котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят ҳамда ҳукуматнинг бир қанча нодавлат ташкилотлари вакиллари билан учрашди. Сўзлашувлар давомида Иттифоқнинг юқори мартабали мулозими кўпроқ ҳуқуқ ҳимоячисининг мамлакатдаги мавжуд ижтимоий-сиёсий ва инсон ҳуқуқларига оид вазият ҳақидаги фикрларини тинглади.
“Эзгулик” раҳбари ЕИ-Ўзбекистон муносабатларининг илиқлашаётганидан мамнунлигини билдириб, конструктив мулоқотлар давомида Ўзбекистон ҳукумати олдига мухолифатдаги партиялар, хусусан, “Бирлик”ни рўйхатга олиш масаласини киритиш шу куннинг долзарб вазифаси эканини таъкидлади. Шу кунларда бир гуруҳ ўзбек демократлари Брюсселда ЕИ расмийлари билан учрашувлар ўтказиб, айнан шу масалаларни кун тартибига олиб киришаётгани ҳам Васила Иноят тарафидан алоҳида уруғуланди.
Бир гуруҳ ўзбек демократлари шу кунларда Брюсселда ЕИ расмийлари билан учрашиб, сиёсий масалаларни, хусусан, “Бирлик” Партиясини рўйхатдан ўтказиш масаласини кун тартибига олиб киришаётгани сайтимизда ҳам хабар қилинган. Ўзбек демократларининг бундай мақсадли фаолиятлари, Ваисла Иноятнинг бу ҳақда Тошкентда гапириши мисли кўрилмаган ва олқишга сазовор ҳол эканлигини тан олиш лозим дейди, мухбиримиз.
Васила Иноят сўзининг давомида 2003 йилда ЕХҲТнинг босими туфайли “Эзгулик”нинг рўйхатга олингани тарихий воқеа бўлганини урғулади. Сиёсий ҳуқуқлар ҳимоясига алоҳида эътибор қаратиб келаётган “Эзгулик” вакили мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари аҳволининг ёмонлиги тоталитар сиёсатнинг маҳсули экани, ҳукуматни кескин сиёсий ислоҳотлар қилишга мажбурламай туриб вазиятни ўнглаб бўлмаслигини қайд этди. Шунингдек, ҳуқуқ ҳимоячиси халқаро ташкилотлар вакиллари, хусусан, Ҳьюман Райтс Вотч ташкилотининг вакилларини мамлакатга киритиш фойдали бўлиши, сиёсий маҳбусларни озод қилиш масаласи кун тартибидан тушиб қолаётгани ҳақида ташвиш билдирди.
Мулоҳазаларга жавобан Евроиттифоқ мулозими яқинда озодликдан маҳрум қилинган Максим Попов масаласида Иттифоқнинг демарш эълон қилганини билдириб, ҳуқуқ ҳимоячисидан ўзига гап сотиб олди. Васила Иноят: “Бир неча йилдан бери 26 нафар ҳуқуқ ҳимоячиси қамоқларда ётибди, керак бўлса, уларнинг ҳар бири 3 мартадан демарш эълон қилишга арзийди. ЕИ бинобарин мамлакатга нисбатан санкцияларни бекор қилган экан, принципларидан чекинмаслиги, ҳамкасбларимизни озод қилиш йўлида жиддий қадамлар ташлаши керак” деди.
Дарвоқе, Тошкентдаги учрашувда Васила Иноятнинг оташин чиқишидан руҳланган ноҳукумат секторининг бошқа вакиллари ҳам дадилроқ гапиришга бошлашди. Табиий, улар кўтарган масалаларнинг сиёсий аҳамити йўқ эди. Шундай бўлса ҳам улар диққатга сазовор. Масалан, баъзи чиқишларда Ўзбекистон ҳукумати экология соҳасига етарлича эътибор қаратмаётгани тилга олинди.
Анжуман сўнгида Васила Иноят билан илиқ хайрлашган ЕИ мулозими имконият даражасида фуқаролик жамияти вакилларининг талабларини амалга оширишга ваъда берди.