03 June 2010
22:30 -
Туркия ўз обрўсини туширадиган икки иш қилди, учинчисига тайёрланмоқда
Бу мамлакат ташқи сиёсатининг архитекторлари сўнгги кунларда иккита катта хатога йўл қўйдилар ва Туркиянинг халқаро саҳнада обрўси тушишига йўл очдилар.
Биринчи хато Бразилия ва Эрон билан биргаликда Эроннинг ядровий программасига оид шартноманинг Теҳронда имзоланиши бўлди. Туркия тишқи ишлар вазирининг бу хусусдаги баландпарвоз гаплари ва мақтанишлари ҳатто бизнинг сайтимизда ҳам ишончсизлик билан қабул қилинган эди. Албатта, бу шартнома амалда ишлайдиган ҳужжат бўлса эди, унинг Туркия иштирокида имзоланиши Туркиянинг обрўсини оширган бўларди. Аммо, бу ҳужжат қуруқ қоғозлигини бизнинг сайт мухбирлари ҳам тушунган пайтда, буни Туркия раҳбарлари тушунмагани изсиз қолмайди. Туркиянинг халқаро обрўсига жиддий путур етказилди.
Иккинчи хато – Ғазога ҳуқуқ ҳимоячиларининг инсоний ёрдами деб эълон қилинган акция – Туркия ҳукуматининг иши бўлиб чиққани. Исроил Туркия кемасини текшириш вақтида 16 кишини ўлдиргани дунё жамоатчилиги тарафидан қораланди, воқеаларни текшириш талаб қилинди, аммо Туркиядан ташқари ҳеч ким жазо ҳақида гапирмади ҳам.
АҚШ президенти Барак Обама Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон билан шахсан телефон орқали гаплашиб, Исроилнинг хавфсизлигини ҳам ўйлаш керакклигини урғулади ва феълан Исроилни оқлади. Кеча АҚШ вице-президенти Жо Байден ўз мамлакатидаги телеканалларидан бирига интервью берар экан, Исроил ўз мамлакатига олиб кирилаётган ҳар қандай юкнинг ичида қурол бор-йўқлигини билиш учун, уни текширишга ҳаққи бор деди. Демак, бунга қаршилик қилган туркларнинг айбдорлигини тан олди.
Исроил ўша куни қўлга олинган ҳамма туркларни қўйиб юборди. Туркия ҳукумати, хусусан Бош вазир Эрдўғон, Исроилнинг босқинчлиги кечирилмаслиги, унга қарши нималардир қилиниши ҳақида гапирмоқда. Аммо, Туркия нима ҳам қилоларди? Бу саволга жавобнинг йўқлиги, Туркиянинг халқаро обрўсини яна ҳам тушишига сабаб бўлади.
Туркиянинг Турк дунёсидаги ролини ҳисобга олиб, тан олиш керакки, Туркиянинг халқаро майдонда обрўси тушиши Турк дунёсига ҳам салбий таъсир қилади. Минг афсуски, бугун Туркияни бошқараётганлар тўғри стратегия белгилай олмадилар.
Ҳозир Ғарбга аччиқ қилан Туркия Россия билан яқинлашишга ҳаракат қиладиганга ўхшайди. Аммо, собиқ КГБчи хўжайинлик қилаётган Россияга яқинлашиш Ражаб Эрдўғоннинг сўнгги хатоси бўлиши муқаррар.