03 June 2010
07:04 - Кеча “Ҳаракат” ЎзА устидан кулди, у дарҳол қутурди
Сайтимизда кеча тарқатилган “Ўзбек қозоқдан, Ислом Карим Нурсултон Назарбойдан қанча орқада?” номли хабарда Қозоғистон ҳамма соҳаларда Ўзбекистонда олдинда эканлиги, ҳатто хабарчилик соҳасида аянчли аҳволда эканлигимизни урғулаб, ўтган куни қозоқларнинг расмий давлат ахборот агентлиги Казинформ 150 тача хабар тарқатган бўлса, Ўзбекистоннинг расмий давлат ахборот агентлиги ЎзА бор-йўғи 9 та хабар тарқатгани устидан кулган эдик.

Шундан кейин, умрида бир кунда 15 тадан ортиқ хабар тарқатмаган ЎзА қутуриб кетиб, кеча 26 та (!!!) хабар тарқатиб юборибди. Аммо...

Аммо, 26 та хабарнинг ичида пичоққа илинадиган, сайтимиз орқали ҳаммага билдирадиган биронта янгилик йўқлиги ачинарли. Хабарлар асосан иккинчи даражали спорт мусобақалари, Ўзбекистонда ачиб-бижиб кетган ва президентнинг қандайдир фармонлари бўйича ўтказилаётган турли мантиқсиз кўрик-танловлар ҳақида. Хабар эмас, миллат устидан кулиш...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону