03 June 2010
00:48 -
Болгария президенти тоғ эчкини отганига изоҳ бермоқда, бизники эса одамларни қийратиб ҳам жим юрибди
Болгария президенти Георгий Парванов 2008 йилнинг 6-8 ноябр кунлари Ўзбекистонга ташрифи даврида Нурота тоғ тизмаларидаги ов пайтида архар (ноëб тоғ эчкиси)ни отгани борасида Парламентга изоҳ берди. Лекин президент бу билан қутулмайдиганга ўхшайди: оғзига кучи етган-етмаган журналистлар, жамоатчилик вакиллари бу ҳақда ёзиб ётишибди. Булғор матбуотининг етакчи мавзуига айланган архар воқеаси ёзувчи Иво Инджевнинг янги китобига мавзу бўлди. “Президент жар ёқасида” номли китобнинг бугун Софияда ўтган тақдимотида ёзувчи Президентни салкам жиноятчига ёлғончиликда айблаган.
Европа Иттифоқи в Ўзбекистон ўртасида Андижон воқеаларидан сўнг узилиб қолган муносабатларни тиклашда етакчи роль ўйнаган шахслардан бири — Георгий Парвановни Ўзбекистон ҳукумати овга таклиф қилган. Ислом Карим ўша дамларда евромулозимга тоғ эчкиси тугул ҳукумат аъзоларидан бирини отиб ўлдиришга ҳам рухсат берарди, дейди мухбиримиз. Бироқ нимадир жин уриб, ов тафсилотлари жамоатчиликка ошкор бўлган Болгариянинг амалдаги раҳбарини боши берк кўчага киритиб қўйди.
Аксинча, Андижон қатли оми даврида тоғ эчкиси тугул юзлаб одамларни қийлатган унинг ўзбекистонлик ҳамкасби айби учун ҳали қизаргани ҳам йўқ. Балки, ҳамма нарсанинг ўз вақти бордир.