02 June 2010
05:15 -
“Эзгулик”нинг қўқонлик фаоли суд тизимидаги адолатсизлик туфайли очлик эълон қилди
Жамиятнинг бугун тарқатилган 18-чи сонли релизидан маълум бўлишича, Қўқон шаҳар Навоий мавзеси 67-уй 42-хонадонда яшовчи афғон уруши иштирокчиси, 2-гуруҳ ногирони Одилжон Юсупов очлик эълон қилибди. Унинг бундай қарорга келишига судлардаги адолатсизлик сабаб бўлган. Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг ҳал қилув қарори билан турар жойидан маҳрум этилган Юсуповлар оиласи икки кундан бери кўчада қолишиб, уларнинг уйини маҳаллий фуқаро Иқбол Мелиқўзиева суд орқали тортиб олган. Ҳуқуқ ҳимоячиси оиласи суд қарорининг қонунга хилоф эканини таъкидлаб, ўзи томонидан мазкур хонадоннинг 2005 йил май ойида фуқаро Ғаппор Матвалиевдан 2 500 000 сўм эвазига сотиб олингани ва қонуний мулк сифатида тасарруф этилгани айтмоқда.
Одилжон Юсупов Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг суд қарори ижросини тўхтатиш ҳақидаги расмий хатини олиб борган ва бу билан адолатсиз суд қарори ижроси тўхтатилиши лозим эди. Бироқ ҳуқуқ ҳимоячисини кўчада қолдиришга ташна ижрочиларни Олий Суд раисининг буйруғи ҳам тўхтата олмабди.. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Суд ижро департаменти раҳбарияти ва юқори инстаниция судларини адолатли қарор чиқаришга чақирган.
Релизнинг тўла матни жамиятнинг расмий веб сайтида — www.ezgulik.org

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения