02 June 2010
02:05 -
Ислом Карим зиёрат қилган гилос дарахти қуриди
Шу йилнинг 27 майида Фарғона вилоятига сафар қилган Ислом Карим вилоятнинг Фарғона тумани Миндонобод масканида бунёд этилган аҳоли турар жойларини кўздан кечира туриб, маскандаги гилос дарахтига разм солганди. Ҳатто атрофидаги шотирларига “Бу дарахт табиийми ёки...” деган маъноли савол ҳам берганди. Бугун миндонободликларнинг хабар беришича, Президент кўрган ана шу дарахт йиқилибди. Чунки фарғоналик маъмурлар юртбоши ташриф муносабати билан беш йиллик гилос дарахтини бошқа ердан кўчириб келиб ўтқазишган, дарахт ўша куннинг ўзидаёқ сўлий бошлаган экан.
Бу воқеа фарғоналиклар тилида бир неча кун ичида ҳангомага аланиб улгурди, дейди мухбиримиз.
Бу воқеа фарғоналиклар тилида бир неча кун ичида ҳангомага аланиб улгурди, дейди мухбиримиз.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения