02 June 2010
00:18 - Фарғонада чегара атрофидаги муаммолар бўйича ўзбек-қирғиз музокаралари битди, натижалар маълум эмас
Аввалги хабарларда айтилганидек Фарғона шаҳрида эмас, ҳозир маълум бўлишича, Водил шаҳарчасида ўтказилган ўзбек-қирғиз учрашуви тамом бўлган. Аммо, унинг натижалари эълон қилинмаган, улар кейинроқ эълон қилиниши билдирилган, холос.

Боткент вилоят ҳокимлиги матбуот котибиятининг билдиришича, “Тарафлар дўстона вазиятда мавжуд муаммоларни муҳокама қилишган, музокаралар муваффақиятли ўтган, натижалар алоҳида очиқланади”. Учрашувда кимлар иштирок этгани аввалги хабаримизда айтилганди.

Табиий, ҳар доим бўлганидек, Ўзбекистон тарафи ҳеч қандай маълумот бермади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону