01 June 2010
21:26 -
Фарғона шаҳрида чегарадаги жанжал бўйича қирғиз-ўзбек музокаралари ўтказилмоқда
Қирғизистоннинг мустақил агентликлари ҳозиргина тарқатган хабарларда айтилишича, Фарғона шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон ўртасидаги чегара муаммоларнинг муҳокама қилиш учун икки тарафли музокаралар олиб борилмоқда. Бу учрашув-музокарада Боткент ва Фарғона вилоятларининг ҳокимлари Султанбой Айжигитов ва Ҳамиджоном Мусаев ҳамда икки мамлакатнинг чегера қўшинлари қўмондонлари, икки қўшни вилоятнинг Ички ишлар бошқармаларининг раҳбарлари иштирок этмоқда.
Қирғиз агентлтикларининг билдиришича конфликтнинг сабаби Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги анклави - Сох туманида яшовчи ўзбеклар қирғизларга тегишли ўтлоқлари эгаллаб олиши ва боткентликларга ўз ҳудудларидан ўтишга рухсат бермаётгани бўлмоқда. Аммо, Ўзбекистон ахборот воситалари ва ҳукумат расмийлари мум тишлашган. Шу сабабли, Ўзбекистон жанжалнинг сабаби сифатидан нимани кўраётгани ҳам номаълум.