31 May 2010
23:52 -
Исроилнинг тажовузкорлигига муносабат: АҚШ таъзия изҳор қилиш билан чекланди, Россия қоралади, БМТ мажлис қилмоқчи
Ғазога инсоний ёрдам олиб кетаётган “Озодлик флотилияси” кемаларига қарши Исроилнинг ҳужуми натижасида 20 нафарга яқин одамнинг ҳалок бўлиши бўйича супердавлатлар ҳам муносабабт билдиришга бошлашди.
Reuters агентлиги Оқ Ўйнинг номи айтилмаган расмийсига асосланиб билдиришича, АҚШ бу ҳодисада ўлганлар ва ярадорлари бўлиши муносабати билан таъзия изҳор қилган, афсусланганини билдирган ва воқеа сабаблари текширилиши лозимлигини таъкидлаган. Турк матбуотининг ёзишича, баёнот берган Оқ Ўйнинг вакили William Burton эди.
Русларнинг ИТАР-ТАСС агентлиги тарқатган хабарда айтилишича, Россия ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Андрей Нестеренко Исроилнинг ҳужумини қоралаган, очиқ денгизда оддий фуқароларга қарши куч ишлатилиши халқаро-ҳуқуқий нормаларни қўпол равишда бузиш эканлигини урғулаган.
Хабарларга кўра, БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши бу воқеа бўйича бугун кечқурун йиғилиш ўтказади.