30 May 2010
19:24 -
Тошкент шаҳар прокурори Баҳриддин Валиев нафақат лавозимдан, балки тизимдан ҳайдалди
Бундан бир неча кун аваал Тошкент шаҳар прокурори, давлат Адлия маслаҳатчиси Баҳриддин Валиевнинг лавозимидан четлатилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Бу хабарларга қарамай шаҳар прокурорининг ҳамон ўз кабинетида савлат тўкиб ўтиргани ҳақида маълумотлар олгандик. Бироқ энди унинг ростдан ҳам кетгани айтилмоқда. Шаҳар прокурутарасининг собиқ катталаридан бири мухбиримиз билан суҳбатда мамлакатнинг турли минтақаларида ошна-оғайнилари кўп бўлган, мавқеи бир қадар юқори бу шахснинг Президент кўрсатмаси билан нафақат лавозимида айрилгани, балки тизимдан бутунлай кетганини айтди.
Ўзбекистон Мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг жияни блган прокурорнинг истеъфоси Тошкент “бой”лар билан бўлган сўнгги ҳодисалар туфайли экани тахминланмоқда. Бундан бир муддат аввал шаҳар прокурори ўриносари Аловиддин Ниёзов системага тикланмайдиган бўлиб ишдан ҳайдалган, шаҳар прокуратурасининг бир неча мулозимлари жавобгарликка тортилганди.