29 May 2010
21:32 -
Путиннинг кемаси чўкмоқда, каламушлар қочмоқдами?
Кеча Сакт-Петербургда Божона Иттифоқи қурувчилари Россия, Белорусия ва Қазоғистон бош вазрларининг учрашуви бўлиши керак эди. Аввал эълон қилинган режаларга кўра, бу мамлакатларнинг бош вазирлари Владимир Путин, Сергей Сидорский ва Карим Масимов шу йил 1 июлда Божхона Иттифоқининг тўлақонли фаолиятга кечишини таъминлайдиган муҳим ҳужжатлар имзолашлари керак эди.
Аммо, йиғилишга Сергей Сидорский келмади, Божхона Иттифоқи иш бошламасданоқ инқироза учради.
Владимир Путин ва Карим Масимов ўз мамлакатлари иштирокидагина фаолият олиб борадиган Божхона Иттифоқи иш бошлаши учун ҳамма нарса тайёр эканлиги ва 1 июлдан иш бошлаши, икки мамлакат биргаликда, яъни Белорусиясиз ҳам, Жаҳон Савдо Ташкилотига кириш учун ҳаракат бошлашлари ҳақида баландпарвоз баёнотлар бераётган бўлсалар ҳам, аслида, Божхона Иттифоқи ғояси шармандаларчи битаётганга ўхшайди
Табиий, Божхона Иттифоқи ғоясини собиқ МДҲ мамлакатларида, биринчи навбатда, Россияда бўлаётган сиёсий-иқтисодий жараёнлардан ажратиб бўлмайди. Бу ғоянинг инқирози – МДҲнинг инқирози, бундан ҳам муҳими, Россияда Путин яратган режим инқирозининг натижасидинр.
Россия оғир иқтисодий шароитда халқаро доираларда тезлик билан обрў ва таъсир кучини йўқотиб бормоқда. Мана баъзи мисоллар.
Россия АҚШ билан ядровий қуроллар чеклаш хусусидаги шартномани имзолаш эвазига АҚШни Европада Ракеталарга қарши мудофаа системаси яратиш фикридан қайтаргандек бўлди. Ҳозир маълум бўлишича, америкаликлар Путинни ёш боладек алдашган. Бундай системани қуриш бошланди. Унинг баъзи элементлари Польшага олиб келингани ҳақида хабарлар тарқалди.
Узоқ йиллардан бери Эрон-Ғарб қарама-қаршилигида очиқча Эрон тарафида бўлган Россия ҳозир ўз позициясини ўзгартиришга мажбур бўлди. Тўғрироғи, мажбур қилинди.
Путин Украина ва Қирғизистонда ҳокимиятга ўзи истаган кучларни олиб келишга эришган бўлса ҳам, бу кучлар Россия истаганча руспараст бўла олмасликлари маълум бўлмоқда. Гап Янукович ёки Отунбаева тўла руспараст бўлишни истамаётганида эмас, Ғарб бунга имкон бермаётганида.
Нефтнинг нархи етарлича паст даражада барқарорлашгани, жаҳондаги молиявий инқироз иқтисодий инқироз кўринишида Россянинг қўл-оёғини боғлаб қўйиши ва шу каби факторлардан усталик билан фойдаланётган Европа, табиий АҚШ ёрдамида, русларнинг газига бўлган боғликлигидан кун сайин қутилиб бормоқда.
Хуллас, Путин яратган кема чўкмоқда. Маълумки, чўкаётган кемадан биринчи бўлиб каламушлар қочади.
Ислом Карим ва Александр Лукашенконинг сўнгги ойлардаги ҳатти-ҳаракатлари кемадан қочиш эмасми?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения