28 May 2010
03:50 - Обидхон Қори Назаров - Ўзбекистон ТВ “қаҳрамони”...
Кеча Ўзбекистон телевидениесининг биринчи каналида бошланган “Хунрезлик” кўрсатуви бугун кутилган ечим билан ниҳоясига етди. Яъни, “Жиҳодчилар” диний радикал оқими фаолияти, бир неча шахсларга нисбатан суиқасд ва террорчилик ҳодисалари билан боғлиқ оператив лавҳалар намойиш қилинар экан, мазкур ҳаракатларнинг барчаси ҳозирда Швециядан қўним топган Обидхон Қори Назаров шахси билан боғланди.

Кўрсатувга кўра, Обидхон Қори “Жиҳодчилар” диний радикал оқими етакчиси ўлароқ таниқли имом Руҳиддин Фахрутдинов ҳамда бошқа шахслар кўмагида кечаги хабарларимизда тилга олинган ҳодисаларни амалга оширган. Хорижий давлатларнинг махсус хизматлари (?!) томонидан қўриқланадиган бу шахсга Швециянинг бошпана беришининг ўзиёқ “Жиҳодчилар”нинг учинчи кучлар томонидан бошқарилаётгани ва молияланаётганини англатармиш.

Хабарнинг илк сатрларидаги “кутилган ечим” жумласига изоҳ берган мухбиримиз “Жиҳодчилар” фаолияти Обидхон Қори шахси билан боғланишини аввалдан билгани, яъни бу ҳақда оқим фаолияти қурбони бўлган таниқли имом Анвар қори Турсунов тилидан эшитганини айтади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону