03 February 2006
04:00 - 22:00 - Яна бир хукук химоячиси ватанни тарк этди - Камбагаллик курсин. У - касалликлар сабабчиси хам
22:00 - Яна бир хукук химоячиси ватанни тарк этди

Давлат рўйхатидан ўтмаган Ўзбекистон Инсон хукукларини химоя килиш жамиятидан билдиришларича, шу ташкилотнинг жиззахлик фаоли Эгамназар Шаймонов якинда Ўзбекистонни тарк килишга мажбур бўлди. У ўтган йилнинг 29 мартида Жиззах вилоятининг “Дўстлик“ туманидаги халк кўзголонига рахнамолик килишда айбланиб, вилоят маъмурлари фатвоси билан каттик калтакланган ва таъкиб остига олинган, шундан кейин ўз фаолиятини кишлогидан ташкарида, кўпрок Тошкент шахрида олиб борар эди (ўша кўзголон ва Э.Шаймонов савдоларини ўз вактида “Хабарлар“да ёритганмиз).

Лекин Э.Шаймонов каерда бўлмасин, бари бир, хукукни мухофаза килиш органлари эътиборидан холи бўлолмади. Сўнгги пайтларда улар хукук химоячисига нисбатан жиноий иш очиш тараддудида эдилар. Буни пайкаган Э.Шаймонов сўнгги чорани кўлланди: Ўзбекистондан чикиб кетди.

Камбагаллик курсин. У - касалликлар сабабчиси хам

Мустакиллик йилларида Ўзбекистонда, айникса кишлоклардаги эмизикли аёллар ва болалар ўртасида камконлик (анемия) нинг темир моддаси танкислигидан келиб чикадиган тури оммавий касалликка айланди. Бу касаллик болалар ва ўсмирларнинг аклий ва жисмоний ривожланишига салбий таъсир этади, оналар ва болалар ўлимига сабаб бўлади, инсонни нимжон килиб кўяди, бошка турли касалликларни келтириб чикаради.

Тиббиёт мутахассислари бундай камконлик сабаби одамнинг тўйиб ва сифатли (оксил, темир моддаси ва витаминларга бой) овкат ейиш имконияти йўклигида деб таъкидлайдилар. Уларга кўра, темир моддасининг асосий манбаи гўшт ва гўшт махсулотларидир. Агар Ўзбекистонда кашшоклик туфайли козони ойлаб гўшт кўрмаган серфарзанд хонадонлар кўплигини назарга олсак, камконлик ижтимоий касаллик бўлиб колганига амин бўламиз.

Шуни пайкаб, бултур Ўзбекистон президенти осон чорага кўл урди. У унни темир моддаси билан бойитиш бўйича миллий дастурни амалга ошириш тўгрисида фармойиш чикарди. Миллий дастур республикадаги тиббий вазиятни яхшилайдими-йўкми, хали номаълум..

Бугун, 3 февраль куни Ўзбекистон Согликни саклаш вазирлигининг Гематология ва кон куйиш институтида “Темир танкислиги камконлиги муаммоси - жамоат муаммоси“ мавзуида журналистлар учун учун ўтказилган брифингда асосан мазкур миллий дастур хакида ва уни ОАВларда кенг таргиб килиш тўгрисида гап борди. Лекин Согликни саклаш вазирлиги ва ЮНИСЕФ халкаро жамгармаси томонидан ташкил килинган бу брифингда муаммонинг асл ижтимоий сабаблари хаспўшлаб ўтилди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону