27 May 2010
12:40 -
Гуржистон кеча мустақиллик кунини нишонлади
Бу мамлакат ўз мустақиллик куни сифатида 1918 йил 26 майни, яъни Кавказорти Демократик Федератив Республикасидан чиққан кунни тан олади. Айнан шу куни Гуржистон Демократик Республикаси эълон қилинган. 1991 йил 7 апрелда СССРдан чиқиш - аввалги мустақилликни тиклаш деб ҳисобланади.
1918 йил 22 апрелда тузилган Кавказорти Демократик Федератив Республикасининг ўзи узоқ яшамаган. 26 майда Гуржистон ундан чиққанини эълон қилган бўлса, 28 майда Озорбайжон ва Арманистон ҳам шундай қилган. 1921 йили Гуржистон СССРга киритилган.
1991 йил 7 апрелда Звиад Гамсахурдиа раҳбарлигидаги парламент Гуржистонни СССРдан чиққани ва Гуржистон Демократик Республикаси тикланганини эълон қилган.
Ўзбеклар учун муҳим бўлган яна бир кунни эслатиш лозим. Ўзбекистон 1991 йил 31 августда мустақиллик эълон қилганда, СССРдан чиқишини эълон қилмаган. Яъни, унинг мустақиллиги СССР таркибида эди. Ваҳоланки, Ўзбекистон ССРнинг конситуциясида у мустақил давлат экани ва мустақил давлат сифатида СССРга киргани айтилганди. Шу сабабли, СССР 1991 йил 8 декабрда тарқатиб юборилмагунча дунёда ҳеч ким, Гуржистондан ташқари, унинг мустақиллигини тан олмаган. Гуржистон 1991 йил сентябрь ойининг биринчи куниёқ Ўзбекистоннинг мустақиллигини тан олган ягона давлатдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения