27 May 2010
06:20 -
Телетарғибот кампаниясига старт берилди
Кеча Ўзбекистон телеканали орқали соат кечки 21:40 да эфирга узатилган “Хунрезлик” кўрсатуви орқали “Жиҳодчилар” диний радкал оқими вакиллари содир этган террорчилик ҳодисалари, қотиллик ва талончилаклари намойиш этилди. Хусусан, ўтган йилнинг 16 июлида ўлдирилган “Кўкалдош” мадрасаси директори ўринбосари Аброр Аброров, Ўзбекистон ИИВ Терроризмга қарши кураш бўлими бошлиғи Ҳасан Асадов ҳодисалари юзасидан тезкор тасвирлар намойиш этилди. 31 июль куни Тошкент шаҳар имом-хатиби Анвар қори Турсунов, Қашқадарё вилояти имом-хатиби Исмоил Райҳоновга қарши уюштирилган суиқасд тафсилотлари тилга олинди. Август ойи сўнгида пойтахтнинг Кўкча даҳасида содир бўлган ҳодисаларга изоҳ берилди.
Диний радикал оқимга мансубликда айбланган мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди судьяси Зафар Маликов тарафидан 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этиш ҳукмларини ўқиш жараёни, судланувчиларнинг қилмишига пушаймонлиги-ю жабрдийдаларнинг ҳасратлари эҳтиросли лавҳаларда намойиш қилинди.
Кечаги кўрсатув бу сериядаги лавҳаларнинг биринчиси бўлиб, кейинги намойишларда диний радкал оқимларнинг хориждаги илдизлари ҳақида маълумот берилармиш.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения