31 January 2006
04:00 - 22:00 - Швейцария ввела санкции в отношении Узбекистана 21:00 - Ўзбекистонда табиий офат: қор ёғиши давом этмоқда - Сўмга нисбатан айрим валюталар курси (31 январь, сешанба маълумоти) 20:00 - Муътабар Тожибоева суд килинмокда - Нод
22:00 - Швейцария ввела санкции в отношении Узбекистана

Швейцария во вторник ввела эмбарго на торговлю оружием с Узбекистаном, а также ввела ограничения на въезд в страну ряда узбекских официальных лиц. Как говорится в сообщении швейцарского секретариата по экономическим делам (Seco), такое решение было принято в связи с нарушениями прав человека в минувшем году.

«12 человек, ответственных за репрессии протестов в Андижане в прошлом году больше не могут приезжать или пересекать Швейцарию», - говорится в сообщении Seco.

Торговое эмбарго касается военного оборудования и «товаров для целей внутренних репрессий».

В ноябре аналогичное решение было принято Евросоюзом. //Reuters

21:00 - Ўзбекистонда табиий офат: қор ёғиши давом этмоқда

Кексалар ва синоптикларнинг айтишларича, сўнгги ўн йилликлар ичида Ўзбекистонда қисқа муддатда бунақа кўп қор ёгмаган. Ўзбекистон Гидрометеорология маркази гидрометтаъминлаш хизматининг бошлиғи Ирина Зайцеванинг маълумоти бўйича, сўнгги 5 кун ичидагина асосан қор шаклидаги ёгин 1 ойлик нормани, Андижон ва Фарғона вилоятларида эса ҳатто 2 ойлик нормани ташкил қилди. Қорнинг қалинлиги адирларда 1,5 метргача ва тоғли жойларда 4 метргача етди! Шунинг учун, масалан, Тошкент вилоятидаги Бўстонлик туманининг кўпгина қишлоқлари, Чимён дам олиш зонаси, Хумсон санаторийси каби сиҳатгоҳлар сўнги кунларда ташқи оламдан узилиб қолди.

Республика ОАВлари, одатдагидек, мазкур табиий офат оқибатлари ҳақида лом-мим демаяпти. Норасмий манбалар эса кўп ерларда ночор хонадонларнинг, савдо расталари ва бошка енгил-елпи курилган биноларнинг томлари қорнинг оғирлигидан ўпирилиб тушганини, иссикхона ва парник хўжаликлари вайрон бўлганини ва бошқа кўнгилсиз воқеалар рўй бераётганини маълум қилмоқдалар. Ўзбекистон пойтахтининг ўзида ҳам томи босиб қолган иншоотларни кўриш мумкин.

Табиий офат туфайли ўлганлар ҳам бор. Узунқулоқ гапларга қараганда, мардикорларни Бухоро шахридан Россияга олиб кетаётган автобус Устюрт ҳудудида бузилиб, кимсасиз чўлда қолиши натижасида ундаги йўловчилар совқотиб ҳалок бўлишган.

Қорнинг поёни кўринмаяпти. Маҳаллий синоптиклар қор ҳали узоқ вақт, лекин тиниб-тиниб ёғишини башорат қилмоқдалар. Совуқ ҳарорат қорнинг эришига йўл бермаяпти.

Сўмга нисбатан айрим валюталар курси (31 январь, сешанба маълумоти)

Расмий курс (Ўзбекистон Марказий банки бахоси): 1 АКШ доллари ($) = 1190 сўм 2 тийин; 1 евро = 1439 сўм 45 тийин; 1 рубль = 42 сўм 46 тийин.

Тижорат курси (Ўзбекистон Ташқи иктисодий алоқалар банки бахоси): 1 АҚШ доллари = сотишда 1200 сўм ва харид қилишда 1203 сўм; 1 евро = сотишда 1440 сўм ва харид қилишда 1461 сўм; 1 фунт-стерлинг = сотишда 2103 сўм ва харид қилишда 2134 сўм.

Қорабозор курси: 1 АҚШ доллари (ўртача ҳисоб) = сотишда 1230 сўм ва харид қилишда 1240 сўм.

20:00 - Муътабар Тожибоева суд килинмокда

Хукук химоячиларининг хабарига кўра, кеча Тошкент вилоятининг Солдатский шахрида, Куйичирчик тумани суди биносида вилоят жиноий ишлар судининг судьяси Абдулазиз Йўлдошев раислигида Маргилондаги “Ўт юраклар“ клубининг рахбари, ўтган йил октябрида камокка олинган Муътабар Тожибоева устидан суд жараёни бошланди. Хукук химоячиси бўлиб, доимо сиёсатга аралашмаганини айтиб келган Тожибоева Ўзбекистон ЖКнинг талай носиёсий моддалари билан айбланмокда.

Мухолифат вакиллари ва хукук химоячилари билан бўлган судловлар каби бу суд хам уни халкаро жамоатчиликдан яшириш максадида ёпик ўтмокда.

Нодира Хидоятованинг талаби ўтмади, суд очик бўлади

Тошкент шахар жиноий ишлар судида иши кўрилаётган “Озод дехконлар“ партиясининг мудири Нодира Хидоятова, илгариги хабаримизда айтганимиздек, суд мажлиси ёпик ўтказилиши ва адвокат химоясига мухтож эмаслигини талаб килган эди. Кеча, душанба куни давом этган суд мажлисида ўкиб берилган ажримга кўра, судланувчининг талаби рад этилган. Демак, суд очик ва адвокат иштирокида ўтиши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону