24 May 2010
02:30 -
Россия АҚШга гиёҳсотувчилар рўйхатини берди, унда ўзбеклар борми?
Россия Наркотиклар Назорати Федерал Хизмати раҳбари Виктор Ивановнинг айтишича, Россия АҚШ наркополициясига Афғонистон ва Марказий Осиёлик 9 гиёҳсотувчининг рўйхатини берди. Бу ҳақда хабар тарқатган Новости агентлигининг билдиришича, руслар 175 та нарколаборатория ҳақида ҳам америкаликларга маълумот беришган ва бу лабораториялардан чиққан наркотиклар биринчи навбатда Россияга келаётганини айтиб, уларни тезроқ йўқ қилиш кераклигини урғулашган. Шундан хулоса қилиш мумкинки, бу лабораториялар АҚШ назорати остидаги Афғонистондадир.
Марказий Осиёлик гиёҳсотувчилар рўйхатида ўзбеклар ҳам борлиги шубҳасиз. Аммо, улар кимлар? Улар қўлга олинадими ёки уларни назорат остида тутиш йўли билан уларнинг бизнеси йўқ қилинадими? Табиий, бундай саволларга ҳозирча ҳеч ким жавоб бермайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения