23 May 2010
23:23 -
Швеция Ислом Федерациясининг раиси турк аслли Тоҳир Акан бўлди
Бу мамлакатда яшайдиган 600 минг мусулмоннининг номидан гапириш ҳаққи борлиги иддао этилаётган Швеция Ислом Федерациясининг янги раиси сайланди, деб хабар беради Туркияда чиқадиган энг катта газеталардан бири - “Туркия” газетаси. Унинг исми – Тоҳир Акан. 1992 йили Туркиянинг Коня вилоятидан Швецияга кўчиб келган бу киши шу пайтгача Стокгольм яқинидаги Ҳанинге шаҳар Ислом жамияти раисининг ўринбосари бўлган. Энди у 1981 йилдан бери Швеция Ислом Федерацияси раиси бўлган Иорданияли араб Маҳмут Алдебенинг ўрнига сайланди.
Швециядаги 43 та исломий жамиятни бирлаштирувчи Федерация расман 60 минг аъзога эга. Унинг аъзолари ичида Tуркия, Араб мамлакатлари, Сомалия, Босния, Покистон, Банладешлик ва курт мусулмонлари бор.
Сўнгги йилларда Швециягакелаётган ўзбекларнинг сони ортиб бормоқда. Лекин, улар ҳали жамоатчилик ишларига, хусусан бу Федерациянинг фаолиятига қўшилаётганлари маълум эмас, дейди мухбиримиз.