23 May 2010
06:18 - Озорбайжонлик ёшларнинг Россия ташкилоти Лейла Алиева раҳбарлигида конференция ўтказди
Аввал Озарбайжон, кейин Россия гимнларини айтиш билан бошланган конференцияга Озорбайжон оммавий ахборот воситаларида катта эътибор берилишининг биттагина сабаби бор – унинг раисаси Лейла Алиева, Ҳайдар Алиевнинг набираси, ҳозирги президент Илҳом Алиевнинг қизидир.

Лейла Алиева бошқа бир қатор ташкилотларга ҳам раҳбарлик қилар экан. Масалан, у Москва Халқаро Муносабатлар Давлат Институти (машҳур МГМИО) Озорбайжон клубининг президенти, Ҳайдар Алиев Фондининг Россия бўлими раҳбари, Ислом Конференцияси Ташкилоти Ёшлар Форумининг Бош координатори, «Ёшлар Маданиятлар Альянси учун» халқаро форумининг раиси ва ҳоказолар. У Россиядаги энг катта озорбайжон бойлардан бири Эмин Агаларовнинг турмуш ўртоғи (улар расмда).

Ҳамма диктатурлар учун оддий ҳол – Ўзбекистонда Гулнора ва Лола Каримовалар, Озорбайжонда Лейла Алиева. Бойликни оталарига орқа қилиб орттиришади, кўнгилни чет элларда очишади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону