23 May 2010
00:54 -
Тошкентда ШҲТнинг анжумани ўтди (янгиланган версия)
Расмий хабарга кўра, бугун Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирлари йиғилди ва анжуманда терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши кураш миқёсини кенгайтиришга келишилди.
Анжуман нафақат экстремизмга қарши курашни кенгайтириш, балки тузилма сафини кенгайтириш ҳам кўриб чиқилган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норовнинг таъкидлашича, унга янги аъзолар қабул қилиш масаласи ҳам муҳокама қилинган. Бироқ хабарларда бу ҳақда бирон қарор қабул қилиб-қилинмагани айтилмаган. Қолаверса, муҳим қарорлар ШҲТнинг саммитида қабул қилинади. Навбатдаги саммит эса, келаси ой Тошкентда бўлади.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг рус хабар агантларига берган маълумотларига кўра, йиғилишда Қирғизистоннинг вакили сифатида бу мамлакатнинг ШҲТ бўйича миллий координатори Толант Макеев иштирок этган ва бугунги ҳужжатларни Қирғизистон номидан имзолаган.
Қирғизистондаги вазият бугунги мажлисда алоҳида муҳокама қилингани хусусида ҳам хабарларда ҳеч нарса айтилмайди. Қирғизларнинг АКИпресс агенлигининг билдиришича, Толант Макеев йиғилишдаги нутқида ўз мамлакатида барқарорлик ўрнатиш учун 200-250 млн доллар пул кераклигини айтибди.