21 May 2010
21:05 -
Андижон воқеалари - МХХнинг акромийлар воситасида амалга оширилган провокациясидир
Бу фундаментал тезис бизнинг сайтимизда сўнгги йилларда мунтазам равишда тилга олинди. Бундай иддао учун етарлича асослар ҳам бор бўлган.
Маълумки, 2003 йилда қайтдан оёққа турган ўзбек демократик мухолифати, биринчи навбатда, “Бирлик” Партиясининг ўша пайтда жамиятга таъсир кучи ортиб бораётгани шубҳа остига олинолмайдиган фактдир. “Бирлик” Партияси расман рўйхатга олинган аъзоларининг сонини 25 мингга яқинлаштирди. У Адлия вазирлгининг ҳамма талабларини, уларнинг кўпчилиги ноқонуний талаблар бўлса ҳам, бажарди ва ўз аъзоларини аввал юзлаб, кейин минглаб кишилик гуруҳлар ҳолида Адлия вазирлиги олдига олиб келишга тайёрланаётганини эълон қилди. Табиий, бу – 20 йилдан кейин Тошкентни қайтдан митинглар майдонига айлантириш бўларди. Шундай қилинса, ҳукумат “Бирлик” Партиясини рўйхатга олишга мажбур бўлишини қўйиб туринг, мажуд режимнинг тахти тебраниб қолиши ҳам муқаррар эди.
Шундай шароитда ҳамма демократик руҳдаги кучлар “Бирлик” Партияси атрофида бирлашиш ўрнига бутунлай бошқача йўналишларда фаолият олиб боришгани - ўзбек жамиятининг ибтидоийлигини кўрсатади, холос. Лекин, ўша кунларда “Бирлик” якка ўзи ҳам мавжуд режим билан курашишга қодир эди. Табиий, кураш демократик майдонда бўлса.
Демократия майдонида мағлубиятга учраши муқаррарлигини яхши тушунган Ўзбекистон ҳукумати, жамиятда катта портлаш каби воқеалар уюштириб, 2001 йилдан кейин бошланган демократик жараёнларни тўхтатишга қарор қилгани шубҳасиз. Бу қарор натижасида “Андижон воқеалари” ўртага чиқди.
Андижон воқеалари “Бирлик” Партиясини тўхтатиш учун уюштирилган воқеа эканлиги, юқорида айтилганидек, бир неча йилдан бери сайтимизда айтиб келинаётган бўлса ҳам, бу иддао биринчи марта “Бирлик” Партияи раиси Абдураҳим Пўлатнинг шу йил март ойи охирида Ўзбекистон ичидаги сафдошларига йўллаган мактубида расман тилга олинди.
Ҳозир ҳамма биладики, шу йил 1 май куни Тошкентда “Бирлик” фаолларининг сўнгги йилларда биричи расмий мажлиси ўтказилди. Аслида, бу мажлис 27 мартга режалаштирилган эди. “Бирлик” раиси ўз мактубини айнан шу мажлис арафасида тарқатган. Аммо, ҳукуматнинг босимлари остида бу мажлис бир неча марта орқага сурилди ва ниҳоят 1 май куни, Осиё Тараққиёт Банкининг Тошкентдаги йиллик йиғилиши билан параллель равишда ўтказилди.
Абдураҳим Пўлатнинг ўша мактубида шундай сатрлар бор:
«1992-94 йиллардаги репрессиялардан кейин “Бирлик” халқ ҳаракатини 2003 йилда қайтадан жонлантирдик ва ташкилотни партияга айлантирдик. 2002-2005 йиллари қилган ишимизнинг натижасида “Бирлик” Партиясини рўйхатга олдиришимизга амин эдим. “Эзгулик”ни рўйхатдан ўтказиш жараёни биз учун тажриба эди. Андижон воқеалари бўлмаса эди, шубҳасиз рўйхатдан ўтардик ҳам.
Адлия вазирлигининг ҳамма талабларини бажарганимиздан кейин, у бечоралар аъзоларимизнинг рўйхатидаги имзолари сохта эканлигини даъво қилишга бошлашди. Эсингизда бўлса, 2005 йил 30 апрелдаги МК мажлисида Адлия вазирлигига, вазир билан учраштириш учун, навбати билан ҳамма аъзоларимизни олиб келиш ҳақида қарор қабул қилдик. 30 май куни биринчи 200 кишилик гуруҳни вазирлик олдига йиғилишга олиб келишга келишдик. Яна бир ойдан кейин 2 минг, сўнгра 20 минг аъзоимизни олиб келишимизни ҳам айтганмиз.
Шу йўл билан Адлия вазирлиги олдида уюштирилиши мумкин бўлган митинглар ҳукуматнинг эс-песини чиқариб юборди. Мен ҳозир аниқ ишонаманки, ҳукумат айнан бизни тўхтатиш учун Андижон воқеаларининг бошланишига йўл очиб берди. МХХ учун бундай ишлар қийин эмаслигини ҳар ким тушунса керак. Кейин Андижондаги жараёнларнинг контроли уларнинг қўлидан чиқиб кетган бўлиши мумкин. Аммо, бу бошқа масала.»
“Бирлик” Партияси лидерининг Андижон воқеаларининг 5 йиллиги муносабати билан тарқатган баёнотида (унинг матни сайтимизнинг “Актуал Мавзу” бўлимида бор) юқоридаги фикр яна ҳам аниқроқ ифода этилган:
«Бундан 5 йил муқаддам, Ўзбекистон ҳукумати ўз хавфсизлик хизматининг акромийлар қўли билан қилган провокациясини баҳона қилиб, Андижонда юзлаб бегуноҳ одамларнинг қонини тўкди. Бу воқеанинг излари миллатимизнинг қалбида абадий қолади. Провокаторлар ҳам, қон тўкканлар ҳам ҳали миллат ва тарих олдида жавоб берадилар...
Ҳеч шубҳа йўқки, Андижон воқеалари – 2003 йилда қайтадан оёққа турган, 25 минг расмий аъзоси, миллионлаб тарафдорлари бўлган, демократик мухолифатнинг лидери – “Бирлик”ни тўхтатиш учун уюштирилганди. Ҳамма биладики, “Бирлик” Марказий Кенгашининг 2005 йил 30 апрелдаги қарорига кўра, аввал юзлаб, кейин минглаб “Бирлик” аъзоларини Тошкентга митингга эмас, “Бирлик”нинг ташкилот сифатида борлигини кўрсатиш мақсадида Адлия вазирлиги олдига чақириш учун иш бошланганди. Шундай қилинса, ҳукуматнинг “Бирлик”ни рўйхатга олишдан бошқа иложи қолмасди, рўйхатга олинган “Бирлик” биринчи сайловлардаёқ ҳокимиятни қўлга оларди ёки ҳукуматни ўзи билан ҳисоблашишга мажбур қилоладиган куч эканлигини кўрсатарди.»
Тўғри, булар Абдураҳим Пўлатнинг фикрлари. Андижон воқеалари МХХ тарафидан акромийларнинг қўли билан қилинганини исботлаш учун далиллар лозим. Тарих тажрибаси кўсатиб келаётганидек, исбот учун керакли фактлар албатта ўртага чиқади. Аммо ҳозир улар кутилганидан ҳам тезроқ ўртага чиқабошлади. Бугун бир ўқувчимиз шундай факт сифатида Андижондаги исёнчилар раҳбари деб ҳисобланаётган Баҳром Шокировнинг ББС ўзбек хизматига шу йилнинг 10 май куни берган интервьюси матнини юборибди. Бу матнни ҳам тарихий факт сифатида кеча сайтимизнинг “Актуал Мавзу” бўлимига қўйдик.
Баҳром Шокиров билан ўтказилган суҳбат очиқдан-очиқ кўрсатмоқдаки, акромийлар МХХ билан мулоқотда бўлишган, унинг кўрсатмалари бўйича иш қилишган.
ББСнинг ўзбек хизмати ҳам МХХ назорати остида ишлашини ҳисобга олсак, Баҳром Шокиров билан ўтказилган суҳбат МХХнинг топшириғи билан уюштирилганига ҳам шубҳа йўқ. Суҳбатни МХХнинг ББСдаги Паҳлавони ўтказган бўлса керак.
Кўринишидан, МХХ бу воқеалардаги ўз ролини очишга қарор берган. Уни ҳам тушуниш мумкин. Чунки, Андижон воқеалари МХХ тарафидан уюштирилгани маълум бўлиб қолса, уни жиноятчи ташкилот деб эълон қилишга асос бўларди. Энди эса, бу ташкилот ўзини оқлаб, воқеалар акромийлар тарафидан уюштирилганини, органларнинг баъзи ходимлари ўзлари билмасдан унда иштирок этганини иддао қилишга интилади. Бир неча МХХ ходими шу масала бўйича хўжа кўрсинга ишдан ҳайдалган бўлса ҳам ҳайрон бўлмаслик керак.
Аммо ҳақиқатни ҳеч ким умрбод яширолмайди. Ҳақиқат шундан иборатки, Андижон воқеалари - МХХнинг акромийлар воситасида демократик жарёнларни тўхтатиш, “Бирлик”нинг йўлини тўсиш учун амалга оширилган провокациясидир.