20 May 2010
01:03 -
Қирғизистоннинг Вақтли ҳукумати майдалашиб ўтирмади ва Роза Отунбаевани президент курсисига ўтқазди
Аввалги хабарларимизда Вақтли ҳукумат 26 июлда умумхалқ референдумда тасдиқланиши кутилаётган янги конституцияга Роза Отунбаевани президент қилиб тайинлашга имкон берувчи моддалар киритиш ниятида эканлигини билдирган эдик. Ҳозиргина маълум бўлишича, Вақтли ҳукумат янги конституция қабул қилинишини ҳам кутиб ўтирмасдан, Роза Отунбаева 2011 йил 31 декабргача мамлакат президенти вазифасини бажаради, деб эълон қилди. У айни замонда Бош вазир ҳам ҳисобланади, ўзи аъзо бўлган Социал-демократик партиядан дарҳол чиқди.
Бу ҳақдаги 24.kg агентлигининг қисқа хабарида ҳеч қандай комментарий йўқ. Лекин тахмин қилиш мумкинки, Вақтли ҳукумат ўз қарорини оқлаш учун Жалолободда бошланган ўзбек-қирғиз урушини рўкач қилган бўлса керак.