17 May 2010
02:52 -
Қобулда Афғонистон муаммоларига бағишланган конференция бўлса, Ўзбекистон яна четда қоладими?
Шу ой охирида Қобулда Афғонистон муаммоларига бағишланган конференция бўлади. БМТнинг Бош котиби Пан Ги Мун бугун Афғонистон президенти Ҳамида Карзай билан телефон орқали гаплашиб, шу конференцияда иштрок этишини билдирди, дейилади расмий хабарларда.
Ўзбекистон президенти Ислом Карим йиллардан бери Афғонистон муаммоларини ечиш учун АҚШ, Россия ва Хитойдан ташқари Афғонистоннинг ўзи ва қўшниларининг вакиллари иштирокида конференция ўтказишни таклиф қилади. Аммо, ҳали ҳеч ким унинг таклифига эътибор ҳам берган эмас.
Хўш, Ўзбекистоннинг вакили Қобулда бўладиган анжуманда иштирок этиб, Ислом Каримнинг таклифини яна бир марта қайтарадими? Шундай қилса керак. Аммо, ҳозир бошқа савол туғилиши табиий. Қирғизистондаги воқеалардан мутлақо четда турган, шу билан бу минтақада ҳеч қандай таъсир кучи ва обрўси йўқлигини намойиш қилган Ўзбекистоннинг таклифларига Қобул эътибор берадиган одам топилармикан? Албатта топилмайди.
Ўзбекистон Қирғизистондаги воқелардан мутлақо четда туриб, ўз обрўсини бир пул қилгани - ҳали узоқ йиллар мамлакатимининг халқаро обрўсига салбий таъсир кўрсатиши муқаррар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения