15 May 2010
02:51 -
Тошкентда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилади
Гидрометерология хизмати хабарига кўра, сўнгги ҳафтада мамлакатимизда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши тахминланмоқда. Ҳали иссиққа мослашмаган, тўғрироғи, жазирамага тайёр бўлмаган маиший хизмат кўрсатиш уйлари, муассасалар, корхоналар ва жамоат транспорти кишиларга қатор ноқулайликлар туғдириши табиий. Ҳаво ҳарорати кундузлари Цельсий шкаласи бўйича +32 даражадан тушмайди.