13 May 2010
04:04 -
Юсуф Жума “Дунёнинг энг машҳур диссидентлари” рўйхатига киритилди
ББС радиоси ўзбек хизматининг бугун тарқатган хабаридан маълум бўлишича, Foreign Policy журналида эълон қилинган "Дунёнинг энг машҳур диссидентлари" рўйхатида ўзбекистонлик таниқли диссидент шоир Юсуф Жума ҳам бор.
Юсуф Жума 2007 йилги президентлик сайловлари арафасида Ислом Каримовнинг истеъфосини талаб қилиши ортидан ўғли билан бирга ҳибсга олинган ва беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Журналда берилган қисқа маълумотда унинг аввалига оддий қамоқхонада (Тошкентдаги "Тоштурма" номи билан аталадиган ҳибсхонада) сақланиб, 2008 йилда Қорақалпоғистондаги "Жаслиқ" қамоқхонасига ўтказилгани таъкидланган. Юсуф Жуманинг қийноқларга солинаётгани алоҳида урғуланган.
50 ёшли шоир Юсуф Жума ўтган асрнинг 80-йилларида шеъриятга кириб келган, унинг "Ҳақиқатнинг олтин олмаси" номли илк шеърий тўплами 1984 йилда чоп этилган.
Мухолифатдаги "Бирлик" халқ ҳаракати фаолларидан бўлган шоир 2001 йилда бир туркум шеърлари учун "давлат тузумига тажовуз қилиш"да айбланиб, қамоққа ташланган.
Юсуф Жума ва оиласи президент Каримовнинг сиёсатини очиқ танқид қилганлари ва амалдаги тузумга нисбатан фаол фуқаролик мавқеъини эгаллаганликлари учун таъқиб қилинаётганликларини айтишади. Шоирнинг аёли ва уч ўғли таъқиблардан қочиб, Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлганлар.
Журнал ўтган йили Гулнора Каримовани, "Дунёнинг энг ёмон қизлари" рўйхатига ҳам киритганди.