12 May 2010
14:56 -
Қирғизистон Вақтли ҳукумати тарафидан тарқатиб юборилган парламент спикери ушланди
Аввалги хабарларимиздан маълумки, тарқатиб юборилган Юқори Кенгаш аъзолари ўзларини ҳали ҳам легитим орган деб ҳисоблайдилар ва 20 май куни навбатдаги сессия ўтказишга тайёрланмоқдалар. Юқори Кенгаш ўзига раис қилиб, Коммунистик партия лидери Исҳоқ Масалиевни сайлагани ҳам парламентнинг матбуот котибияти тарафидан эълон қилинган.
Қирғизларнинг мустақил “24.kg” агентлиги тарқатган хабарга кўра, бугун эрталаб маҳаллий вақт билан соат 6:00 да Манас аэропортида Москва сафаридан қайтиб келган Исҳоқ Масалиев Қирғизистон Миллий Хавфсизлик Хизмати ходимлари тарафидан ушланган. Бунинг сабаби айтилмаган.
Мамлакатнинг Бош прокуратураси аввалига бундан хабари йўқлигини айтган бўлса ҳам, кейинчалик Исҳоқ Масалиев ҳибсга олинмагани, фақатгина сўроқ қилиш учун Бош прокуратурага олиб келинганини тан олган.
Эслатиб ўтамиз, Исҳоқ Масалиев парламент мажлисини ўтказиш ва легитим ҳукумат тузиш тарафдоридир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения