14 January 2006
04:00 -
17:00 - Режим ўз химоячилари кунини нишонламокда
8:00 - Абдурахим Пўлат: байрам табриклари ўзгартирилиши керак бўлган менталитетимизни ўзида акс эттирмокда

14 январь - Ўзбекистонда Ватан химоячилари куни. Хозирги расмий лексиконга кўра, “Ватан химоячилари“ аввало, милиция, махсус хизматлар ва бошка “хукукни мухофаза килиш органлари“нинг, колаверса, мудофаа ва фавкулодда вазиятлар вазирликларининг ходимларидир. Ўзбекистондаги мавжуд режимда уларнинг куни тугди. Байрами хам шунга мос нишонланмокда.
Кеча байрам муносабати билан Тошкентдаги “Туркистон“ саройида дабдабали йигилиш бўлди. Унга Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев бошчилигида талай расмийлар келишди. Йигилишда президент Ислом Каримовнинг Ватан химоячиларига йўллаган байрам табриги тантанавор ўкиб эшиттирилди.
“Халкаро террорчилик, экстремизм, тобора кўлами кенгайиб бораётган наркоагрессия каби бало-казолар мамлакатимизнинг хозирги куни ва келажаги учун жиддий тахдидга айланмокда, - дейилади, жумладан, табрикда. - Кейинги вактда биз турли бузгунчи ва муайян ташки кучларнинг юртимиздаги вазиятни издан чикариш, конституциявий тузумни агдариш, ўзларининг узокни кўзлаган кабих режаларини амалга ошириш ва мамлакатимизнинг мустакил ташки сиёсат йўлини ўзгартириш, ўз стратегик манфаатларига жавоб берадиган тараккиёт моделини зўравонлик билан жорий этишга каратилган уринишларининг гувохи бўлдик.“
Каримов наздидаги “террорчилик“, “экстремизм“ каби “бало-казолар“ нима сабаб каердан чикаётганига, “турли бузгунчи ва муайян кучлар“ кимлар эканига изохнинг хожати бўлмаса керак.
Ўзбекистон президенти Ватан химоячилари куни муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини химоя килиш кўмитаси “Жануб“ чегара кўшинлари минтакавий штабининг Термиз чегара районини Жалолиддин Мангуберди ордени билан мукофотлаш тўгрисида“ хамда “Хукукни мухофаза килиш органлари, Мудофаа ва Фавкулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гурухини мукофотлаш тўгрисида“ фармонлар хам чикарди.
Кузатувчилар унвон ва орден-медаллар билан мукофотланган бу ходимлар орасида, гарчи мукофот сабаблари кўрсатилмаган бўлса-да, Андижон вокеаларига дахлдорлар (масалан, Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази Андижон филиали бўлимининг мархум ходимлари - шифокор Одилжон Ахмедов, фельдшер Орифбек Рустамов ва автомобиль хайдовчиси Иброхимжон Мансуров, Андижон вилоят прокурорлигининг бўлими бошлиги Абдужамол Тургунов кабилар) озмунча эмаслигига эътиборни каратдилар/

Хамма каби мен учун хам байрам байрамдир. Диний байрамларимиз хам. Мен охирги йилларда миллатимизнинг менталитетида ўзгаришлар килишимиз, хусусан ислом дининг тобелик рухида тадбик килинишини ўзгартиришмиз кераклигини кўп марталаб гапирмoкдаман ва ёзмокдаман. Гапириш ва ёзишни давом эттираман, чунки, аминманки, бу ўзгаришларсиз биз тараккиёт сари йўл олган миллат ва мамлакатлар сафига кўшилолмаймиз, хозирги каби диктатурадан кутулолмамиз. Аминманки, миллатимизнинг бугунги ахволи ўша минталитетнинг хам мевасидир.
Бу йил мен “Мусулмон Ўзбекистон” сайтининг юритувчилари Курбон хайитимиз муносабати билан кандай табрикнома ёзишларини кизикиб кутдим. Чунки, уларнинг ўтган йилги (ёки ундан аввалгисидир) табриклари мени дахшатга туширган ва менталитет ўзгартириш шартлиги хусусидаги фикрларимни яна бир марта мустахкамлаган эди.
Бу сайт табрикномасининг матнида табрик хамма мусулмонларга каратилган бўлиб, айни замонда, хамма табрикномаларда бўладигани каби, табрикланаётганларнинг турли гурухлари санаб чикилганди – эркаклар, аёллар, болалар, мухожиратдагилар ва хоказолар. Бу каторда яна бир гурух хам тилга олинган. Бу гурух, аник сўзлари эсимда йўк, аммо тахминан шу тарика ифодаланганди: “Жаслик концлагерида Оллох берган синов муддатини ўтаётган мусулмон йигитлар”.
Ахир, бу сўзларни ўкигандан кейин “дод” деб бакириш керак эмасми? Нима учун биз Каримов хукуматини бу концлагерни кургани, бу ва бошка зиндонларда миллатни гули бўлмиш ёш йигитларни дахшатлаи усуллар билан ўлдираётгани учун айбламокдамиз. “Мусумон Ўзбекистон” сайтига кўра, бу ерда Каримов режимининг хеч кандай айби йўк. Бу концлагерни хам, Каримов режимини хам мусулмонларни синовдан ўтказиш учун Оллох яратган. Уларнинг мантигига кўра, хамма нарса Олохдан бўлгани учун, бундай бўлиши гоят табиий. Демак, гиринг демасдан, синовдан ўтишни давом эттришимиз лозим. Колаверса, бу сайт бизни ана шундай кулликни давом эттираберишга чакирарди.
Бундан хам дахшатлиси, гап “Мусулмон Ўзбекистон” сайтида эмас. Миллатимиз ичида хамма нарсани Оллохнинг амри, хар кандай дахшатли вокеаларни эса, Оллох берган синов сифатида ифодалаш кенг таркалган.
Мана яна бир кичик, аммо типик мисол.
Байрам кунлари жуда кўп таниш ва таниш бўлмаган кишилардан стандарт шклдаги табрикнома олдим. Бу табрикномани тарктиб юрганлар ичида ўзини хамма нарсани тушунаман, акл билан яшайман деб хисоблайдиган Исмат Хушев каби “зиёлилар” бор. Мана ўша табрикномадан бир лавха: “Мунис, лекин кўнгли ярим фарзандларимиз, муҳожирлик насибамиз боис ҳануз бизга маломат тошларини отиб келаётган умр йўлдошларимиз ҳаққи ҳурмати Оллоҳ ҳаммамизни ўз паноҳида асраб, янаги шу қутлуғ кунларда Ватанда юз кўришмакликни насиб айлаган бўлсин”.
Мен бу табрикномани таркатаётганлар ўзбекчани билмайдилар демокчимасман. Биладилар, аммо яна ўша “хамма нарса Оллохдан” деган акидани (эътикодга асосланган ва далил-исбот талаб килмайдиган коидани) янглиш талкин килиб, куллик психологиясига мубтало бўлганлар.
Бу иктибосда икки марта ишлатилган “насиб” сўзига эътибор беринг. Ўзбек тилида кенг кўлланиладиган бу араб сўзининг маъноси - “кишига такдир бўйича, яъни Оллох томонидан буюрилган хисса, улуш”. Демак, биз Ўзбекистондаги режим дастидан эмас, бизга шундай кўргилик насиб килингани, яъни Оллох томонидан берилгани учун мухожиратда юрган эканмиз. Насиб бўлса, яъни бизга Оллох буни раво кўрса ватанда кўришар эканмиз. Унда курашиб кима киламиз. Оллох Каримов режимини йўк килишини, бизга ватанга кайтишни насиб айлашини кутиб ўтиришимиз керак, халос.
Минг афсусуки, хозир “бирликчи”лардан бошка хамма айнан шундай килмокда ва амалда хеч кандай кураш олиб бормаяпти. Ва олиб бормайди хам, чунки, хамма нарса Оллохдан.
Мен ва бошка кўпчилик “бирликчи”лар “Хамма нарса Оллохдан” акидасини бу дунёни ва одамни Оллох яратгани, мавжудот Оллох яратган конун ва механизмлар воситасида яшаши деб кабул киламиз. Одам эса, Оллох берган акл билан яшайди ва хар кадами учун ўзигина маъсул ва жавобгар бўлиб, улар учун вакти келиб Оллох олдида ўзи жавоб беради.
Шу сабабли, биз учун биринчи даражали мухим бўлган нарса, тўтикушдек, керак бўлган бўлмаган жойда хамма нарсани Оллохнинг синови ва насибасига айлантирмасдан, Оллох одамларга адолатсизликка карши курашни фарз килганига асосланишдир. Шу сабабли, биз Жаслик ва Ўзбекистон режимини Оллохнинг бизга юборган синови эмас, биз карши курашимиз шарт бўлган иллатлар сифатида кўрамиз ва хаммани шундай килишга чакирамиз. Миллионлаб ўзбекларнинг кони ва менталитетига “синов”, “насиб” кабилар сингдирилган эканми, улардан кураш кутиш бефойда. Демак, бу менталитет ўзгартирилиши керак.