10 May 2010
22:26 -
Собиқ қирғиз демократининг ҳокимиятга келгандан кейинги лўттибозлиги
Ғалаба куни арафасида Москвада тўпланган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти тарафидан Қирғизистондаги воқеалар “ноконституцион ҳокимият алмаштириш” деб баҳоланиши Вақтли ҳукуматдагиларни ташвишга солиб қўйди, шекилли, унинг одамлари изоҳ беришга тушиб қолибдилар.
Масалан, Ақаев ва Бақиев замонида ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида танилган, ҳозир Вақтли ҳукумат идорасининг раҳбари бўлиб ишлаётган Эдиль Байсаловнинг лўттибозлиги бир тарафдан аянчли, бошқа тарфдан кулгилидир. Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг баёнотидаги ҳокимиятнинг ноконституцион алмаштирилгани ҳақидаги сўзлар эмас, бу ишлар Қирғизистоннинг ички иши деб айтилгани муҳимдир, деди у бугун журналистларга. СССРда Сталин ички ишимиз деб ўз халқига нисбатан террор олиб борган, ҳозир Ўзбекистонда Ислом Карим шундай қилмоқда. Собиқ демократ Байсалов қандай лўттибозга айланаётганини тушунармикан?
Бизни Европа Иттифоқи, ЕХҲТ, АҚШ ва ҳамма ҳамкорларимиз де-факто тан олишдику, деб мақтанди собиқ қирғиз демократи. Бир вақтлар Сталин, Гитлер, Муссолини, кейинчалик Саддам Ҳусайин ва Каддафи ўрнатган режимлар ҳам де-факто тан олинганини билмайдими бу Эдиль Байсалов.
Тўғри, уларнинг ҳаммаси ҳокимиятни де-факто қўлга олгач, ўзлари истаган шаклда сайловлар ўтказиб, мақомларини де-юре қонуний қилиб олганлар. Қирғизлар ҳам шу йўлни танлашаётгани Марказий Осиёнинг келажагини яралайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения