09 May 2010
07:13 - Рост ёки сохталиги тортишилаётган фоторасмлар
Машҳур Life журнали турли вақтларда, турли манбаларда эълон қилинган, аммо қанчалик рост эканлиги ҳалигача бахслашиладиган фоторасмлар галаереясини ўз саҳифаларида чиқармоқда. Эҳе, у ерда нималар бор. Йиртқич йўлбарснинг тишига пломба қўяётган доктордан бошлаб, чўлда бир кемачани автомобили билан тортиб кетаётган одамгача. Дарвоқе, охирги расм Орол денгизининг бугунги ҳолини билаганлар учун ҳаётининг оддий бир саҳнаси бўлиб кўриниши мумкин.

Бундай расмларни кўришни истаганларга ўша машҳур журналнинг Интернет-версиясига киришни таклиф қиламиз ва ўша ердан олинган бир расмни эътиборингизга ҳавола этамиз. Расмда уйсиз бир одамнинг дарахт шохида ухлашини кўрасиз. Ростдан ҳам тортишиладиган расм – монтажми ёки ҳақиқат?

Расмни каттароқ кўриш учун уни курсор билан босинг.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону