09 May 2010
03:51 -
Украина ва Қирғизистонни қўлга олган Путин энди Гуржистон билан шуғулланмоқчи, ўзбеклар тайёрлансинми?
Россиянинг ҳақиқий хўжайини Владимир Путин Украина ва Қирғизистонда ўзи истаган кучларни ҳокимиятга олиб келолганидан руҳланиб бўлса керак, энди Гуржистон билан шуғулланмоқда. У бугун Москвада Гуржистон парламентининг собиқ спикери, ҳозир Саакашвилига ашаддий мухолифатда бўлган “Бирлашган Гуржистон” партиясининг раиси Нино Бурджанадзени қабул қилди, дейилади Грузия-Online сайтидаги хабарда. Бу ҳақда журналистларга Россия Бош вазирининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълумот берган. Дмитрий Песковнинг айтишича, бугун Владимир Путин “Адолатли Гуржистон учун” номли бошқа бир мухолифат партиясининг лидери Зураб Ногаидели билан ҳам учрашишни режалаштирган.
Россиянинг диктатори МДҲ ҳудудларида мухолифачиларни қўллаб-қувватлашга бошлабди деб ўйлаб, у билан учрашиш учун навбатга ёзилиш ҳаракатига тушган ўзбек мухолифатчилари ҳам пайдо бўлса ҳайрон бўлмаслик керак. Аҳмоқлар ва сотқинлар ҳамма ерда бор – Украинада ҳам, Қирғистону Гуржистонда, қолаверса, Ўзбекистонда ҳам бор.
Аммо, унутмаслик керакки, Путиннинг қабулига ҳеч бўлмаса ёзилиб қўйиш даражасига чиқишни орзу қилаётганлар, Ислом Каримдан ҳам кўпроқ Россияга хизмат қилиш ниятлари борлигини ва буни эплай олишларини исботлашлари керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения