12 January 2006
04:00 - 22:00 - “Бирлик”чилар устидан ўкилган хукмнинг баъзи тафсилотлари 18:00 - “Бирлик“нинг 4 фаоли озод килинди, Дилмурод Мухиддиновга 5 йиллик камок - Каримов Остонада бўлиб кайтди - Сўмга нисбатан айрим валюталар курси (11 январь, чоршанба маълумоти)
22:00 - “Бирлик”чилар устидан ўкилган хукмнинг баъзи тафсилотлари

“Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Хамдам Сулаймонга 2 йил шартли, партиянинг Андижон вилоят ташкилоти раиси Акбар Орипов хамда партиянинг шахрихонлик ва мархаматлик фаоллари Нурмухаммад Азизов ва Мусажон Бобожоновларга 3 йилдан шартли камок жазоси белгиланиб, улар суд залидан озод килинган. Дилмурод Мухиддиновга умумий режимдаги 5 йиллик камок жазоси тайинланган.

Озод килинганларнинг айтишича, уларнинг адвокати оммавий ахборот аоситалари ва хукук химоячиларига суд хакида маълумот бермасликни хамда суд жараёнига халакит бермасликни маслахат берган ва шунинг учун суд ими-жимида ўтган.

Мухбиримизнинг фикрича эса, бу каби сиёсий ишларда, бунинг устига Ўзбекистон каби мамлакатда, адвокатларнинг ролини кўпиртирмаслик лозим. Мавжуд режим истаса, адолатни хар канакасига оёк ости килиб, ўзига душман деб хисоблаётган одамларни камокка тиккан бўлар эди. Кўринишидан, Каримовнинг хукумати бу масалада мухолифат билан конфронтацияни яна хам кучайтирмасликка карор килган ва аслида мутлако айби бўлмаган “Бирлик” фаолларини 6-7 ойдан камокда ушлаб туриб, шартли жазолар билан озодликка чикариб юборган.

АКШдан Тошкентга телефон килган “Бирлик” Партияси раиси Абдурахим Пўлат озод килинганларни табриклади ва Дилмурод Мухиддинов масаласида адолатнинг галабаси учун куашни давом эттириш лозимлигини таъкидлади.

18:00 - “Бирлик“нинг 4 фаоли озод килинди, Дилмурод Мухиддиновга 5 йиллик камок

“Бирлик“ Партиясининг 5 фаоли устидан яширинча ўтказилган суд жараёни бугун тугади. Тошкент вилоят судидан олинган маълумотгга кўра, Ўрта Чирчик тумани (Тўйтепа шахри) жиноий ишлар судида “бирлик“чи ва “эзгуликчи”ларга бугун бир неча соат аввал хукм ўкилган. . “Бирлик”чи, Инсон хукукларини химоя килиш “Эзгулик“ жамиятининг Мархамат тумани рахбари Дилмурод Мухиддиновдан бошка судланувчилар озод килинган. Д.Мухиддинов эса 5 йил муддатга озодликдан махрум этилган.

Суд мажлиси кандай кечди? Судда кимлар, кандай гувохлар катнашди? Д.Мухиддинов Ўзбекистон ЖКнинг кайси моддаларида кўрсатилган “айб“лари учун 5 йил камокда ўтирадиган бўлди? Суд залидан озод килинган бошка “бирлик”чиларнинг озод килиниш сабаблари кандай, улар окландими ёки шартли жазо олдими? Бу саволарга хали жавоб йўк.

Каримов Остонада бўлиб кайтди

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Козогистон давлатининг рахбари этиб кайта сайланган Нурсултон Назарбоевнинг инаугурация маросимида катнашиш учун Остонага кетганини илгари хабар килган эдик. Бу ерда И.Каримов Н.Назарбоевнинг 10 январь окшомидаги шохона базмида ва 12 январь эрталабки онт ичиш маросимида катнашди, у билан яккама-якка сухбатлашди.

Мезбонлар онт ичиш маросимида залда катта мартабали мехмонлардан ким билан кимни бирга ўтказишни тўгри режалашган экан. Масалан, россияпараст президентлар - ўзбекистонлик Каримов ва тожикистонлик Рахмонов Вл.Путин билан, рангдор инкилоблардан кейин рахбарликка келган Грузия ва Украина президентлари Саакашвили ва Юшченко ёнма-ён ўтиришди. Н.Назарбоев Козогистонда дунёнинг энг динамик иктисодиётлардан бирини яратганлиги, Остона шахрини бунёд этганлиги билан мактанаркан, келгуси 10 йил ичида ўз юртини жахоннинг энг ракобатбардош 50 давлатидан бирига айлантирмокчи эканини, иктисодий, сиёсий, ижтимоий ва маданий жабхаларда янада улкан тараккиётга эришилажагини ваъда килар экан, бошка давлат рахбарларидан фаркли равишда бизнинг президентимиз ерга караб, хомуш хаёллар огушида ўтирар эди...

Кеча Каримов Тошкентга кайтиб келди: аэропортда хоргин ахволда самолёт трапидан тушди.

Сўмга нисбатан айрим валюталар курси (11 январь, чоршанба маълумоти)

Расмий курс (Ўзбекистон Марказий банки бахоси): 1 АКШ доллари ($) = 1182 сўм 29 тийин; 1 евро = 1435 сўм 6 тийин; 1 рубль = 41 сўм 8 тийин.

Тижорат курси (Ўзбекистон Ташки иктисодий алокалар банки бахоси): 1 АКШ доллари = сотишда 1193 сўм ва харид килишда 1197 сўм; 1 евро = сотишда 1436 сўм ва харид килишда 1456 сўм; 1 фунт-стерлинг = сотишда 2092 сўм ва харид килишда 2122 сўм.

Корабозор курси: 1 АКШ доллари (ўртача хисоб) = сотишда 1220 сўм ва харид килишда 1240 сўм.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону