10 January 2006
04:00 -
23:30 - “Бирлик” фаоллари устидан хам суд бошланган
- Каримов Козогистонга жўнаб кетди
22:00 - Ахмад Аъзам "арава"дан тушиб колди
- Фридум Хауз суд килинмокда
- Кашкадарёлик мухолифатчиларни таъкиб килиш кучайди
23:30 - “Бирлик” фаоллари устидан хам суд бошланган
7 январь хабаримизда Саиджахон Зайнобиддинов устидан бошланган суд жараёни хусусида маълумот бериб, “Бирлик” фаоллари устидан суд бошлангани хакидаги баъзи гапларнинг ассосиз эканлигини айтгандик. Энди маълум бўлишича ўша гапларда жон бор экан.
Суд Тошкент вилоят туман судларидан бирида - Янгиобод шахарчасида 4 январь куни очилган экан. Шу куни расмий процедураларгина килинган ва 9 январь куни судда хакикий иш жараёни бошланган. Шу куни айбнома ўкилгач, судланувчилар - “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Хамдам Сулаймон, партиянинг Андижон вилоят ташкилоти раиси Акбар Орипов ва партиянинг шахрихонлик фаоли Нурмухаммад Азизов айбларни рад этган бўлсалар, Мархамат туманидан партия фаоллари Дилмурод Муҳиддинов ва Мусажон Бобожонов кисман айбларини тан олганлар (“Бирлик” Партиясининг Андижон хунрезлигини кораловчи баёнотномасини бир мажлисда ўкиб берганлари конунларга зид бўлганини). Судда на бирон хукук химоячиси ва кузатувчи катнашмаган.
Суд эртага, 11 январь куни давом этиши эълон килинган.
Бу суд жараёни хусусида карама карши хабарларнинг таркалишига сабаб, Фридум Хауз устидан бўлаётган судда каби, айбланувчиларнинг ўзи ва адвокатлари суднинг бошланишини хаммадан беркитишлари, суд жараёнини ортикча ошкор килмасликка интилишлари бўлди. “Бирлик” рахбарияти масалага бундай ёндошишни мутлако нотўғри деб хисоблаб, бироз кечрок бўлса-да, мазкур хабарни таркатишни лозим деб топди.
Бу суд жараёни атрофидаги вокеалар бўйича кенгрок маълумот таркатишга интиламаиз.
Каримов Козогистонга жўнаб кетди
Расмий хабарга кўра, бугун Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Козогистонга кайта президент бўлиб сайланган Нурсултон Назарбоевнинг инаугурация маросимида - унинг янгидан президентлик вазифаларига киришиши муносабати билан ўтказиладиган тантаналарда катнашиш учун Остона шахрига жўнаб кетди. И.Каримовнинг бу тантаналарда катнашиши Марказий Осиёдаги ва бошка талай давлатлар рахбарларидан фаркли равишда сўнгги дамларгача умуман билдирилмаган эди.
22:00 - Ахмад Аъзам "арава"дан тушиб колди
Маълум бўлишича, 6 январь куни Ўзбекистон телерадиокомпанияси "Ўзбектелефильм" студияси директори Ахмад Аъзам муддатидан илгари пенсияга жўнатилган. Мазкур лавозимга ўтирганига эндигина олти ой бўлган Ахмад Аъзамнинг шахси кўпчиликка яхши маълум. У аввал “Бирлик”да бўлди, сўнгра "Эрк" демократик партияси Марказий кенгаши Бош котиби, сўнгра Президентнинг ташаббуси билан ташкил этилган Фидокорлар миллий демократик партияси Марказий кенгаши котиби, Ўзбекистон телевидениеси Ўзбекистон канали директори бўлиб ишлаб келганди. Котибасининг таъкидлашича, у садокати эвазига берилган бундай зарбадан ўзига келолмаяпти.
Режимбоши рўйхатидаги бундай одамнинг истеъфоси телерадиокомпаниянинг янги рахбари Алишер Хўжаев билан боглик. Президент хузуридаги Миллий хавфсизлик кенгашидан келган бу одам шу кунларда телерадиокомпаниядаги иш ўринларини учдан бирига кискартирган, ўзи мухим деб хисоблаган лавозимларга собик орган ходимларини жойлаштирмокда. Хатто мамлакатда шу сохани 10 йилга якин бошкарган Абдусаид Кўчимовни суткасига 4-5 соат эфирга узатиладиган Тошкент телеканилига ўтказган.
Фридум Хауз суд килинмокда
Айни кунларда Фукаролик ишлар бўйича Тошкент шахар суди судя Абдукодирова раислигида Ўзбекистон Адлия вазирлигининг Фридум Хауз ташкилоти Тошкент бюроси устидан киритган даъво аризаси асосида махкама жараёнларини олиб бормокда. Оммавий ахборот воситалари, халкаро дипломатик корпус ваколатхоналарининг вакиллари деярли кўйилмаётган мазкур жараёнда Фридум Хаузнинг Тошкент бюроси Ўзбекистонда таъкикланган фаолият билан шугулланиш, молиявий конунбузарликлар сингари бир неча айбловлар учун жавобгар килинган. Дастлабки тахминларга кўра, ташкилот фаолияти олти ойга кадар ёки бутунлай тўхтатиб кўйилиши мумкин.
Мухбиримизнинг мазкур масаладаги сўровига ўзини Фридум Хауз ходими деб таништирган Махсума бу жараёнлар охирига етмагунига кадар суд борасида хеч бир изох ёки шархлар берилмаслигини таъкидлади. Мухбирларимизнинг Адлия вазирлиги матбуот хизматига мурожаати хам бесамар кетди.
Кашкадарёлик мухолифатчиларни таъкиб килиш кучайди
Кеча, 9 январда мухбирларимизга ўзининг Кашкадарё вилояти Нишон тумани ИИБга олиб келинганини кўнгирок килиб билдирган "Эрк" партияси рахбари Самад Мурод ўзининг ИИБ бошлиги Илхом Жахонгиров томонидан сўрок килинганини, туман худудидан огохлантиришсиз чикиб кетиши мумкин эмаслигини сўрашганини таъкидлади. Самад Муродга кўра, "Бирлик"нинг Кашкадарёжаги лидери Дайнов Ташанов хамда "Эзгулик"нинг вилоятдаги рахбари Зулфикор Мирзолар хам хукук мухофазачиларининг назоратидан шу шаклда "бебахра" колмаётир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения