05 May 2010
12:37 - “Ҳаракат” хатқутисидан: “Президентга мурожаат”
Биринчидан, Ўзбекистон фуқароларидан, ушбу мурожаатим орқали сўрайман. Менинг эътирозим тўғрими ёки нотўғрими, мени манзилимга ёзма жавоб беришингизни сўрайман.

Иккинчидан, мурожаатимдаги эътирозлар Ўзбекистон Республикаси халқи орасида беҳисоблигидан хабардормисиз, жаноб Президент!

Учинчидан, Суд, Прокуратура, Хуқуқ тарғибот органлари ходимларидан ташқари, мутахассис хурматли хуқуқшуностлар (адвокатлар) бу менинг эътирозим тўғри ёки нотўғриликларини тасдиқлаб менинг манзилимга ёзма жавоб беришларингизни сўрайман. Хурматли Жаноб Президент Ислом Абдуғаниевич биринчидан Сизни номингизга тўғридан – тўғри ёзилган фуқаролар шикояти мутлақо жавобсиз қолган бўлса, бу холатда бечора фуқаролар кимга, қаерга мурожаат қилсин, додини, шикотини айтиш учун. Хурматли Жаноб Президент, мурожаатимдаги эътирозлар билан ва бошқа ҳар қандай (танқидий) материал, мақола билан манбуот ва бошқа жойларга мурожаат қилинганда, мурожаатни қабул қилишдан, материал мақолани олишдан, матбуотда чиқаришдан бош тортсалар, матбуот ходимлари чиқармайман қайга борсанг боравер десалар, бошқа бир матбуотчи, саволга жавоб бериш ўрнига, (ултиматум қилма), нима собиқ СССРни қўмсаб қолдингми деб, қўрқитсалар, бундай ҳолатда бечора Ўзбекистон Республикаси фуқаролари кимга, қаерга мурожаат қилсинлар, ҳақиқатни рўёбга чиқариш учун.

Ҳурматли Ислом Абдуғаниевич, суд, прокуратура тизимидаги ходимлар жавобгардан манфаатдор бўлсалар, жавобгарни давогарга айлантириб, давогарни сарсону–саргардон қилиб қийнасалар, (инстанция) бўйлаб хақиқатга ишониб, сарсон ва саргардон бўлган даъвогар, қонун доирасида шикоят қилсалар-у, юқоридаги мансабдорлар инстанция тартибдаги (юқори лавозимдаги) суд ва прокуратура ходимлари пастдаги суд ва прокуратура ходимларини, ноқонуний харакатларини ва ноқонуний қарорларини, қўллаб–қувватлаб фуқароларни ёки фуқароларни вакиллари томонидан ёзилган қонун доирасидаги шикоятларни қониқтирмаган ҳолда жавоб ёзиб, даъвогарларни қақшатсалар, бечора даъвогарлар хақ бўла туриб, руҳан, маънавий, молиявий, эзилиб жабрлансалар, бундай ҳолатда додини шикоятини кимга, қаерга, бориб айтсинлар.

Юқоридаги саволларга қўлимдаги аниқ материаллар билан (инстанция) бўйича ва матбуотга мурожаат қилиб, хақ шикоятга, ҳақ жавоб тополмаганим туфайли, аниқ тўғри жавоб берадиган биронта хуқуқ-тарғибот органига ишончим қолмаганига қолаверса матбуот раҳбарларидан, ўшалардек тушунган инсон сифатида, яна қолаверса “Сизни матбуотчи ва журналистлар олдига қўйган (танқид бор жойда ҳақиқат бўлади”, матбуотда бугунги кунда танқидий материал кам, танқидий материалларни ривожлантириш керак деб, улар олдига қўйган талабларингизни бажаришдан бош тортганлари учун) матбуот ходимлари, шахсан мени танқидий материалимни олишдан бош тортганлари ҳамда чиқармайман қайга босанг боравер, интернетда чиқарсанг чиқаравер, хохлаган жойинга шикоят қилавер, “Ултиматум” - қилма менга, собиқ СССРни қўмсаб қолдингми? Тескари ташвиқотчи деб, сендан олдинроқ керакли жойга хабар бераман. Кўрасан кунингни деб, қўрқитганидан сўнг, бошқа илож бўлмаганидан, ўзимдаги материалимга ишонган ҳолда, қулоқ соладиган раҳбар бўлмаганлиги сабабли, тўғридан-тўғри Хурматли Ислом Абдуғаниевич “Интернет” орқали бўлсада Сизга мурожаат қилишга мажбур бўлдим.

Бундан мақсадим шуки, шу гўзал Ўзбекистон деб аталмиш, жаннат макон Ватанни, меҳнатсевар халқни, фуқароларини, ташқий душманлардан эмас, албатта ўзимиз орамиздаги ишчи душманлардаги хадди харакатлари туфайли озор чекиб азобланаётган, кўп минглаб халқимизни, ич душманларнинг зўровонлигидан асраб, фаравон хаёт кечиришларига Ватан фарзанди сифатида, Сиз билан биргаликда ўз хиссамни қўшишни, Ўзбекистонда хар қандай амал харакат “Қонун доираси”да хақиқат парварлик билан хал қилинишини рўёбга чиқишини истайман. Инсонлик бурчимдан келиб чиқиб, бу йўлда равон юришга, ўзимиз орамиздан чиқиб, ўз халқимизга зўравонлик қилаётган ҳар қандлай зот у раҳбарми, у амалдорми ёки оддий одам бўлишига қарамай, юлғичлик қилмай, ноқонуний манфаатдорликга чек қўйиб, қонун доирасида ишлаб яшашини хохлайман.

Ҳурматли Ислом Абдуғаниевич, ишонаманки мурожаатимдаги эътирозлар, далил исбот билан, керак бўлса юзма–юз кўришиб, масалани ҳал этилишида иштирок этишимда ишонган холда, мурожаатномамга жавоб қайтарилади, ана ўшанда ишчи душманларимиз бўлмиш мансабларини сув эъстимол қилиб, жавобгарлардан манфаатдор бўлиб, гуруҳлар тузиб, суд системасига футур етказаётган, фуқароларни даъвогарларни мутлақо ночор аҳволга солиб, қонундан ҳам қўрқмай, Оллоҳдан ҳам қўрқмай ўзлари қонун қўриқчиси бўлишларига қарамай, даъвогарни оч-яланғоч қолдириб, фуқарони ҳақ даъвосини тан олмай, сарсон – сангардон қилиб, тамоша қилиб турган, судья Н.Х.Эргашев, судья Б.Джалилова, Тошкент вилоят судини раиси Ф.А.Абдуазимов ва бошқалар ҳамда “Инсон ва қонун” ҳамда “Халқ сўзи” газетаси мухарририят ходимлари вазифаларини одилона бажарсалар ажаб эмас, деб биламан. Ўзбекистон ҳалқини шундай бугунгидай кўп томонлама фаравон ҳаётга етаклаб келишга сазовор бўлган, йўл бошчи сифатида, мен йўқлаган камчиликларни бартараф этишда, ўзимиздан чиққан ички душманларни бартараф этишда, ваколатингиздан келиб чиқиб, бефарқ бўлмайсиз ва бефарқ бўлишингизга ишонмайман деб,

Ватан фарзанди сифатида курашувчи, мурожаатнома ёзиб Сиздан ва хамкасибларимдан, халқимдан ёзма жавоб кутиб, келажакда халқ, Давлат хизмати учун тайёр турган мен юқорида этиб ўтилган манзилда яшовчи

Аҳмаджон Холиқов
Тошкент шаҳар
Сергели - 5 мавзеси, 47-уй, 22-хонадон
Телефон: 251-72-66 , + 998 (93) 553-77-60, + 998 (93) 553-77-60

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону