01 May 2010
22:50 -
Тошкентда “Эзгулик” жамиятининг қурултойи ўтди

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган анжуманда жамият раиси ва вилоят бўлимлари раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди. Жамият Тафтиш комиссияси хулосаси эълон қилинди.
Жамият сўнгги икки йил мобайнида эълон қилинган ҳисоботлар, жамият фаолиятининг кейинги йилдаги стратегияси муҳокама қилинди. Шунингдек, Қурултой кун тартибидан ўрин олган ташкилий масалада жамият Марказий Бошқаруви аъзолари янги муддатга сайланди.
Муқобиллик асосида ўтган очиқ овоз бериш натижасида Васила Иноят янги муддатга “Эзгулик” раиси этиб сайланди. У, айни замонда, жамият Марказий Бошқаруви раиси ҳам ҳисобланади.