05 January 2006
04:00 - 23:30 - "Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетаси 50 ёшда - "Ер эгаси эртага ким бўлади?" ёхуд кишибилмас "диверсия" 22:00 - Миршаббоши тайинлашда Каримов тахмин килинган карорини ўзгартирди 15:30 - Хитой бизга урвок хам бўлмайдиган кредит бермокчи
23:30 - "Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетаси 50 ёшда

Бугун, 5 январда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирлиги муассислигида чоп этиладиган "Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетаси чика бошлаганига 50 йил тўлди. Шу муносабат билан газета тахририятида байрам уюштирилди, анжуманга тахририятнинг шаклланишида жонкуярлик килган фахрийлар, газетчилик фидойилари таклиф этилди.

1956 йилнинг 5 январидан "Ўзбекистон маданияти" номи билан чоп этила бошлаган мазкур нашр ўз даврида бир миллион нусхада чоп этилган. Шўро даврида мамлакатда ўз мавкеига эга бўлган газета кайта куриш йилларида хурриятпарвар ижодкорларнинг овозини ифода этган эди. Аммо кейинги йилларда Каримов режимининг маддохига айланган, бор-йўги 5-6 минг нусхада чоп этилаётган газетага Президентнинг собик Давлат маслахатчиси Ахмаджон Мелибоев рахбарлик килмокда.

Газетанинг 50 йиллик юбилейи билан боглик расмий анжуман эртага Ёзувчилар уюшмаси ва Маданият ва спорт ишлари вазирлигида бўлиб ўтади.

"Ер эгаси эртага ким бўлади?" ёхуд кишибилмас "диверсия"

Аввал сайтимизда кишлок хўжалиги ширкатлари негизида фермер хўжаликлари ташкил этилаётгани, тўгрироги, аграр тармокда ерни фермерларга бўлиб беришдек мухим жараён бошлангани хакида хабар бергандик. Ўтган йилнинг ноябр ойида бутун мамлакат бўйлаб бошланган бу ислохотлар айни пайтда ўзига хос тўлкинни юзага келтирган. Яъни, ер таксимотида юзага келган коррупция, ундан ахолининг норози катлами, фермерликка даъвогарларнинг идорама-идора чопишлари авжига минган. Расмий маълумотга кўра, иш юритишнинг фермерлик шаклига шу пайтга кадар 159 кишлок туманидан 150 таси тўла ўтиб бўлган.

Бу пала-партиш ислохотнинг окибатида яна ишсизлик, мусофирга нон излаб кетувчи мардикорлар сони ортиши мукаррар, дейди мухбиримиз. Негаки, ер эгаси асосан тендер комиссиясига якин бўлган гурух, яъни ширкат хўжаликларини колоклик боткогига ботирган хўжалик рахбарлари, амалда омади чопмаган хокимлар, пулдор тижоратчилар бўлмокда. Шу пайтга кадар ерда дехкончилик килиб келган фукаролар эса энди ёлланма ишчиларга айланади ва уларнинг кўпчилиги юзага келгаен ўзига хос ракобатга дош беролмайдилар.

Норасмий маълумотларга кўра, кейинги икки ойда хукукни мухофаза килиш идоралари, хукумат муассасалари хамда оммавий ахборот воситаларига тендер комиссиялари, ер таксимоти борасида шикоятлар сони бир неча ўн баравар ошиб кетган. Ернинг рентабеллик даражаси, кишлок хўжалигида унумдорликни оширишни кўзлаган Каримов хукумати хеч ким кутмаган бошка бир натижа, яъни хаддан ташкари коррупциялашган, ижтимоий табакаланган, ахоли тотал кашшок бир вазият каршисидан чикса ажабмас, дейди мухбиримиз.

22:00 - Миршаббоши тайинлашда Каримов тахмин килинган карорини ўзгартирди

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов республика Ички ишлар вазирининг собик рахбари Зокир Алматов ўрнига илгари мўлжаллаган одамини эмас, балки, расмий хабарга кўра, бугун фармон чикариб, ички ишлар вазирининг собик биринчи ўринбосари ва сўнгги вактларда Давлат божхона кўмитасининг раиси лавозимида ишлаётган, асли Самарканд тожикларидан бўлган Баходир Матлубовни тасдиклади. Шу билан бирга, президент ўз карори билан Fайрат Кодировни Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, вазирликнинг жиноий- кидирув ва терроризмга карши Бош бошкармаси бошлиги килиб тайинлади.

15:30 - Хитой бизга урвок хам бўлмайдиган кредит бермокчи

Хитой Тараккиёт банки (ХТБ) вице-президенти Ван И бошчилигидаги делегация ўтган йилнинг охирги кунлари Тошкентда бўлганида, ЎзА матбуот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Ўзбекистон Ташки иктисодий алокалар банкига ХТБнинг 20 млн. АКШ доллари микдорида кредит линиясини очиш тўгрисида келишувга эришилган. Ушбу линия бўйича кредитлаш муддати 9 йил бўлиб, 2 йил имтиёзли даврни ташкил этади.

Мухбиримизнинг фикрича, бу кредит Ўзбекистондек давлат учун урвок хам бўлмайди. АКШ бекор ётган Хонобод хаво базасини ишлатгани учун бундан кўпрок хак тўлар эди. Гарб давлатлари ва банклари Андижон вокеаларидан сўнгра Ўзбекистонга ёрдамни кесганлари сабабли, кўринишидан, Каримов хукумати арзимаган ўлчовдаги кредитларга хам зор бўлиб колган.

ЎзАнинг хабарда айтилишича, айни вактда Хитой банкирлари Ўзбекистонга Шанхай Хамкорлик Ташкилоти (ШХТ) га аъзо давлатларнинг 2005 йил октябрида имзоланган Банклараро хамкорлиги тўгрисидаги битимни амалга ошириш йўлларини мухокама этиш учун хам келишган экан. Шу битим асосида ШХТга аъзо давлатларнинг Банклараро бирлашмаси тузилган бўлиб, унинг биринчи мажлиси 2006 йилнинг июнь ойида ўтказилиши режалаштирилаётир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону