30 April 2010
07:09 - Тожик ва ўзбек ҳукуматлари ўзаро келиша олмади
Икки кун аввал мамлакатимизга келган Бош вазир ўринбосари Муродали Алимардон етакчилигида Тожикистон Республикаси ҳукумати делегацияси Тошкентдаги музокараларда деярли ҳеч бир масалада мезбонлар билан келиша олмаган. Тарвузи қўлтиғидан тушган тожик расмийлари журналимтларнинг бу ҳақдаги саволларига қисқа жавоб бериб, алоҳида ўтказиладиган пресс-конференцияда Тошкент таассуротларига тўхтатилишга ваъда берган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда ўтган ҳукуматлараро комисссия мажлисида Ўзбекистонда тутиб турилган вагонлар, минтақадаги сув-энергетика ва Роғун ГЭСи, Турсунзода Альюмин заводи масалалари ўрин олганди. Бу мажлиснинг ўтгани ҳақида ўзбек матбуотида ҳатто хабар ҳам берилгани йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону