30 April 2010
04:37 - Журналистларга “Олтин Қалам” мукофотлари 14 майда топширилади
Ўзбекча саҳифалари 25 апрелдан, инглизчаси 26 апрелдан бери янгиланмайдиган Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлгининг “Жаҳон” агентлиги русча саҳифасини бир амаллаб юритиб туради.

Бу саҳифада “Народное слово“ газетасига асосланиб берилган хабардан маълум бўлишича, журналистика бўйича халқаро “Олтин Қалам” конкурсининг Ташкилий комитети навбатдаги мажлисини ўтказибди. Бу хабарда, умумий гаплардан ташқари, эътиборга лойиқ қуйидаги маълумотлар бор.

Бу йилги конкурсда 27 номинация бўйича 450 журналистнинг 6700 га яқин ижод маҳсули кўриб чиқилади. Қатнашчиларнинг асосий қисми Ўзбекистондан. Чет эллик қатнашчиларнинг сони айтилмаганидан тушунса бўладики, бу конкурсга четдан қизиқиш йўқ ҳисоб. Конкурс ғолибларига мукофотлар бериш маросими 14 майга белгиланган. Тантанали маросим “Туркистон” саройида ўтказилади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону