30 April 2010
03:18 - Талимаржонда ноанъанавий икки фожеа: бир одам ўзини сув омборга чўктирди, иккинчиси қутуриш касаллигидан ўлди
Қашқадарё вилояти Нишон тумани Талимаржон шаҳрида яшовчи Панжи И. исмли киши турмуш қийинчиликлари сабаб ўзини Талимаржон сув омборига ташлаган. Унинг жасади вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ғаввослари томонидан олиб чиқилди. Иккинчи одам - Фозил Д. эса қутуриш касаллигидан вафот этди. Далада мол боқиб юрган Фозилни каламуш тишлаган ва унга қутуриш касали жонивордан ўтган. Бир ҳафта ичида содир бўлган икки ўлим ҳолати бўйича Нишон туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Иккинчи ноанъанавий ўлим сабаби, яъни каламушдан қутуриш касаллиги юқтириш ҳодисаси диққатга сазовор, дейди мухбиримиз. Қизиқ, бечора Фозил каламушдан жабрланибди, лекин каламуш қаердан юқтирган экан бу дардни, деган савол атрофида изланган қуйидаги тахминга келишди: ҳойнаҳой, бечора каламуш қутуриш касаллигини тергов даврида опа-сингил Соатоваларни зўрлаган Мирзо Улуғбек тумани миршабларидан юқтирган бўлса керак. Ҳозирча, тергов натижаларини кутишдан бошқа иложимиз йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону