28 April 2010
06:28 - Қирғизистонда навбатдаги масхарабозлик: Қурмонбек Боқиевнинг дахлсизлиги бекор қилинибди
Кеча Вақтли ҳукумат махсус декрети билан мамлакат президенти Қурмонбек Боқиевнинг дахлсизлигини бекор қилди. Уни ҳозирча оммавий қотилликлар уюштиришда айблашган, бунга кейинроқ хизмат лавозимини суиистеъмол қилиш айби ҳам қўшилса керак. Вақтли ҳукуматнинг мақсади – биров собиқ, биров жорийдаги деб ҳисоблаётган президнтни Белорусиядан экстрадиция қилишга эришиш, деб ўйлаш ножиддийлик бўларди. Бунинг мумкин эмаслигини, гўёки халқнинг иродаси билан ҳокимиятга келганини иддао этаётган Роза Отунбоеванинг ўзи ҳам тушунади. Мақсад - президентнинг мамлакатга қайтиб келишига йўл бермасликдир. Чунки, кун ўтган сари ҳозирги ҳукуматнинг ноқонуний эканлигини, мамлакатдаги оғир иқтисодий аҳволни бу ҳукумат ҳам тузатолмаслигини қирғиз халқи англаб етмоқда. Вақтли ҳукуматнинг демократик тузум яратиш лофларига ишонадиган биронта аҳмоқ йўқлиги эса ўз-ўзидан маълум.

Дарвоқе, Қурмонбек Боқиевнинг ўғли Максим ва укаси Жанишга ҳам турли айбномалар қўйилган, уларни ҳибсга олиш ҳақида қарор борлиги ҳай айтилади.

Маълумки, дунё ҳамжамияти 7-8 апрель воқеалари бўйича халқаро текширув ўтказишни талаб қилди. Фалокат босиб, Вақтли ҳукумат шундай текширув ўтказишга имкон берса ва бу текширув натижасида ҳамма айб ҳозирги “инқилоб” ташкилотчилари бўйнига қўйилса-ку, ҳеч ҳайрон бўлмаслик керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону