26 April 2010
23:36 -
Гуржиларнинг кўзи билан Роза Отунбоева
Грузия-Online сайтида эълон қилинган “Бишкекдан Тифлисгами?” номли таҳририятга оид мақолада қизиқ фикрлар бор.
Аввалига Қирғизистондаги Вақтли ҳукумат раҳабари Роза Отунбаеванинг қайси лавозимларда ишлаган санаб ўтилади: 1981 йилдан бери КПСС сафида сиёсий фаолият олиб боради, аввал қайсидир райкомнинг иккинчи котиби, кейин Бишкек (аввалиги Фрунзе) шаҳар партия ташкилотининг иккинчи котиби. 1986-89 йиллари Қирғизистон ССР Министрлар Совети раисининг ўринбосари, 1989 йилдан бошлаб СССР ташқи ишлар вазирлигида ЮНЕСКО комиссиясида ишлаган, 1992 йилдан Қирғизистон ташқи ишлар вазири, 1992-94 йиллар АҚШда элчи, 1994-97 йиллари яна ташқи ишлар вазири, 1977 йилда Буюкбритания ва Ирландияда элчи. Биронта лавозимида мамлакат раҳбарлари билан конфликтда бўлгани, демократияни ҳимоя қилгани ҳақида маълумот йўқ.
2002 йилдан кейин БМТ Бош котибининг аввал Гуржистон бўйича, кейин Гуржистон-Абхазия конфликти бўйича махсус вакили. У бу лавозимларда америкаликлар билан алоқа қилиб қўлини ифлос қилиб ўтирмаган, доимо русларнинг манфаатларини олға сурган
Мақолада руслар СССРни тиклаш йўлида жиддий ҳаракатлар бошлашгани, Қирғизистонда ҳокимият тамомийла русларнинг назорати остидаги одамларга ўтгани қайд қилинар экан, Москва Бишкекдан кейин Тифлис билан шуғулланишга бошласа керак деб тахмин қилади.
Бу мақоладаги фикрлар мутлақо тўғри, де йди мухбиримиз. АҚШ ва Гуржистон раҳбарлари, хусусан, президент Саакашвилим буни яхши тушунишади. Аммо, ҳозир бошқа имкониятлари йўқлиги сабабли, ўзларини Қирғизистон Вақтли ҳукумати билан алоқалар ўрнатишга ҳаракат қилаётгандек кўрсатиб, Роза Отунбаева ва унинг сафдошлари Москванинг қучоғида тўла қолиб кетишининг олдини олишга ҳаракат қилишмоқда.