26 April 2010
18:45 - Қирғизистон: Янги конституция лойиҳаси ҳукумат сайтида, собиқ ички ишлар вазири тергов изоляторида
Русларнинг хабар агентликлари Қирғизистон янги конституциясининг лойиҳаси Вақтли ҳукумат сайтида эълон қилинганини билдирмоқдалар. Лекин, Қирғизистоннинг расмий “Кабар” агентлиги ва бошқа мустақил хабар агентликлари бундай хабар беришгани йўқ. Улар 1-2 кун аввал Конституция лойиҳаси бугун эълон қилинишини билдиришганди, холос.

Боқиев замонида мустақил бўлган, ҳозир кўпроқ Вақтли ҳукуматининг позициясини ёритаётган АКИпресс агенлигининг хабарига кўра, Қирғизистон Миллий Хавфсизлик Хизмати ходимлари рус ҳамкасблари ёрдамида Москвада Қирғизистоннинг Боқиев замонидаги ички ишлар вазири Молдомус Конгантиевни ушлашган ва Бишкекка олиб келишган. Собиқ вазирни қирғизлар русларнинг ёрдамида Москвада ушлашганига ишониш қийин, том темскариси, руслар унинг қирғизлар ёрдамида ушлаб, Бишкекка етказишган бўлишча керак. Собиқ вазир ким бўлишидан қатъий назар, Қирғизистон билан боғлиқ масалаларнинг ҳаммасида русларнинг демократиядан узоқ бўлган режими асосий роль ўйнаётгани жуда шубҳали.

Ҳозир Бишкекда Молдомус Конгантиевнинг тарафдорлари ва унга қарши бўлганлар кичик митинглар (3-40 кишилик) ўтказишмоқда. Собиқ вазирнинг 500 тарафдори Ўш вилоятида Ўш-Бишкек автотрассасини тўсиб олиб, уни озод этишни талаб қилмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону