27 December 2005
04:00 - 22:00 - Самарканд миршабхонасида милиция полковнигининг сирли ўлими 20:00 - “Ер эгаси эртага ким бўлади?“ - Сўмга нисбатан айрим валюталар курси (27 декабрь, сешанба маълумоти)
22:00 - Самарканд миршабхонасида милиция полковнигининг сирли ўлими

Кеча, 26 декабрда Самарканд вилояти ички ишлар бошкармаси Кўриклаш бошкармаси бошлиги, милиция полковниги Нуриддин Хасанов хизмат кабинетида ўз жонига касд килган. ИИБ ходимига кўра, бутун бошкарма биносини ларзага келтирган револьвер овози кўпчиликни вахимага солган, аммо, бу хакда расмий хабар таркатилгани йўк. Шу сабабдан, вилоят миш-мишлар билан яшамокда.

Хўжалик хисобидаги Кўриклаш бирлашмаси молиявий жихатдан хукуматдан мустакил бўлса-да, кучишлатар тизимнинг бир бўлаги сифатида Самарканд вилояти ИИБга бўйсунарди, дейди мухбиримиз. Гарчанд, полковникнинг ўлими тафсилотлари хизматдошлари томонидан турлича изохланаётган бўлса-да, унинг ўз жонига касд килгани эхтимолга якин. Бу борада вилоят прокуратураси томонидан жиноят иши кўзгатилган.

Зокир Алматовнинг ўз вазифасидан озод килиниши бу каби ходисаларнинг бошланишига сабаб бўлишини аввалдан тахмин килса бўларди.

20:00 - “Ер эгаси эртага ким бўлади?“

Сўнгги бир ярим ойдан бери ана шу савол рукн тарзида Ўзбекистон ОАВларидан аримайди. Гап шундаки, ўтган ойнинг 8-куни Ўзбекистон президентининг “2006 йилда кишлок хўжалик корхоналари (ширкатлар) ни фермер хўжаликларига айлантиришга оид чора-тадбирлар тўгрисида“ги карори чиккан бўлиб, унда кулогигача карзга ботган 428 ширкат ерларини 20 мингдан ортик фермерга бўлиб бериш кўзда тутилган (шунгача, 1999–2005 йилларда 447 та ширкат ерларида 25 минг фермер хўжалиги ташкил этилган эди).

Кишлокда янги мулкдорлар синфи шаклланаётгани таргибот байрогига айланган бўлса-да, лекин аслида гап уни хусусий мулк килиб эмас, балки узокрок муддатга ижарага бериш хакида бормокда. Янги мулкдорга бурч берилган-у, лекин хукук берилмаган. У шартнома шартларини бажариши мажбурий, акс холда ердан махрум этилади, ерга нима экиш хакидаги кўрсатмани “юкори“дан олади, олган хосилини сотиш хам ўз ихтиёрида эмас. Ва хоказо.

Шундай “ер эгаси“ бўлиш учун хам бугунги Ўзбекистонда ота гўри - козихона. Ерни тендер асосида танлов йўли билан таркатиш учун тузилган комиссиялар томонидан адолат бузилаётгани, конунсиз танловлар ўтказилаётгани, нотўгри балл кўйилаётганидан дехконлар норозилиги сусаймаяпти.

Якинда “Халк сўзи“ газетаси ерларни таксимлашда кўзбўямачилик, порахўрлик, кариндош-уругчилик ва ошна-огайнигарчилик мавжудлиги, собик ширкат хўжалиги ёки кишлокка умуман алокаси бўлмаган пулдор кимсалар энг унумдор ва серсув ерларга эга чикишаётгани ёки, бўлмаса, шундай ерлар хокимлар, хукукни мухофаза килиш органлари ва бошка “дасти узун“ идораларда ишловчи масъул лавозимли шахслар “хомий“лигидаги фермерларга берилаётганидан нолиди. Газета бугунги, 27 декабрдаги сонида эса Ўзбекистон президенти масъул лавозимда ўтирган одамларнинг ўзлари ер ресурсларини талон-торож килаётганликлари тўгрисидаги танкидини келтирган.

Сўмга нисбатан айрим валюталар курси (27 декабрь, сешанба маълумоти)

Расмий курс (Ўзбекистон Марказий банки бахоси): 1 АКШ доллари ($) = 1180 сўм; 1 евро = 1395 сўм 94 тийин; 1 рубль = 41 сўм.

Тижорат курси (Ўзбекистон Ташки иктисодий алокалар банки бахоси): 1 АКШ доллари = сотишда 1195 сўм ва харид килишда 1198 сўм; 1 евро = сотишда 1400 сўм ва харид килишда 1420 сўм; 1 фунт-стерлинг = сотишда 2046 сўм ва харид килишда 2076 сўм.

Корабозор курси: 1 АКШ доллари (ўртача хисоб) = сотишда 1225 сўм ва харид килишда 1240 сўм.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону